Чигирткалар: Дунё бўйлаб ҳосилни еб бораётган тўдани яқиндан кўриш

Овозсиз видео: Чигирткалар тўдаси

Чигирткаларнинг йирик тўдалари Шарқий Африка, Осиё ва Яқин Шарқни "ишғол" қилмоқда. Чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинлари, озиқ-овқат заҳираларига жиддий таҳдид солмоқда. Бу ўтган бир неча ўн йилликларда бери чигирткалар ишғолининг энг йириги, тегишли чоралар олинмаса ёмғир мавсуми билан уларнинг сони 20 марта кўпайиши кутилмоқда.

Чигирткалар нима ва нима учун кўпайишмоқда?

Интерактив Ёлғиз чўл чигирткаси

Асосий таркиб ҳақида

Тўлиқ кўриш учун Javascript ни ишлатиш ёки бошқа браузерга кўчиш керак. AR да кўриш учун сизга мобил қурилма керак бўлади.

0

Сиз браузерингизга камера ҳамда камера суратларига кириш учун рухсат беришингиз керак бўлади. Аммо BBC камерангизга кирмайди. Смартфоннинг сўнгги тизим янгиланишини юклаб олишни маслаҳат берамиз.

AR да кўриш учун мобил/смартфон керак

Айлантириш учун ўтказиб кўринг
Чўл чигирткасининг 3D кўриниши

Чўл чигирткаси асосан қуруқ - Ғарбий Африка ва Ҳиндистон бўйлаб ястанган 16 миллион квадрат км минтақадаги 30 га яқин давлатларда яшайди.

Чигиртканинг бу тури асосан ёлғиз яшайди.

Бу каби ёлғизликда ва эътибордан четда яшаш бир неча йилларга давом этиши мумкин.

Аммо баъзан чўл чигирткалари бу каби "ийманиб" яшашни тарк этишади, ҳақиқий "золим" ишғолчига айланишади.

Ёмғир мавсуми тугаб, яшиллик бироз чекинган пайти, улар ёлғизликда қолишмайди, балки тўпланишиб, таъбир жоиз бўлса "кичик аждаҳо"ларга эврилишади.

Чўл чигирткаси парвози 3D  кўриниши

Интерактив Ёлғизликда яшайдиган чигиртганинг эврилиши

Айлантириш учун ўтказиб кўринг
Чўл чигирткаси тўдасининг 3D  кўриниши

Чўл чигирткалари тўпланган пайт серотонин номли кимёвий модда уларнинг танасига тарқайди, натижада кўриниш ва ҳатти-ҳаракатда ўзгаришлар юзага келади.

Ҳашаротлар рангини ўзгартириб, ёрқинроқ тусга киради, балки тезкорроқ, очофатроқ ва ўта даражада киришимли мавжудотга айланади.

Бу «шинаванда» босқичда ўз турдошларини фаол тарзда излайди, мисли кўрилмаган даражада кўпая бошлайди ва улкан талончи гуруҳларга бирлашади.

Чўл чигирткаси тўдада ва яқинлаштирилган 3D кўринишда

Интерактив Чигирткалар тўдаси ва экинларни пайҳон қилиш

Айлантириш учун ўтказиб кўринг
Чўл чигирткаси тўдасининг 3D  кўриниши

Чигирткалар бирика бошлаганда 10 миллиардга қадар ҳашаротдан иборат, юзлаб километрга чўзилган йирик тўдаларга айланади

БМТ Озиқ-овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти (FAO)га кўра, ҳатто, бир оддий чигиртка бир йилда 2500 инсонни тўйдиришга етгулик ҳосилни еб битириши мумкин.

Шундай талончи тўдалар, ҳозирда, Шарқий Африка, Яман, Эрон, Покистон ва Ҳиндистон бўйлаб шаклланмоқда - FAO бу ҳудудда хавф даражаси юқори эканидан огоҳлантирган.

Ўн йиллик ичида чигиртка тўдаларидан жиддий зарар кўрган Кения, Эфиопия ва Сомали «мисли кўрилмаган хатар» қаршисида, дейди ФАО. Чигирткалар Ғарбий Африка бўйлаб тарқаши хавфи ҳам мавжуд.

Катталашиб, кўчиб юрган тўдалар Яқин Шарқ ва Покистоннинг айрим ҳудудларига ҳам ҳужум қилмоқда. Ҳиндистондаги экин майдонлари ҳам хавф остида.

Харитада Шарқий Африка, Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва Покистонда жойлашган тўдалар ўрни кўрсатилган.

Зарурий чоралар кўрилмаса, келаётган ёмғир мавсуми даврида Жанубий Осиёдаги чигирткалар сони 20 баробарга ортиб кетиши мумкин, дея огоҳлантиради FAO.

Чигирткалар тошқинлар, зиддиятлар ва, эндиликда, коронавирус каби узоқ давом этиб келаётган инқирозлар домида қолган мамлакатлардаги аҳволни янада мураккаблаштирмоқда.

"Covid-19 билан бирга бу халқимизга қўшимча пандемия бўлди", дейди кениялик чўпон ва чигирткалар кузатувчиси Алберт Лемасулани. "Уларда қаерга қўнмасин, деярли ҳар балони еб битиради. Бу даҳшат."

Ҳозирги ҳолатнинг сабаблари 2018-2019 йиллардаги циклонлар ва кучли ёмғирларга бориб тақалади.

Намгарчилик, қулай шароит икки йил аввал Араб яриморолида чигирткаларнинг уч авлоди пинҳона барқ уришига имкон яратган ва чигирткалар сони ҳаддан кўпайиб кетган, маълум қилади БМТ.

Алберт Лемасулани, кениялик чўпон ва чигирткалар кузатувчиси
Алберт Лемасулани, чигиртка тўдаларини топишда ёрдам берувчи кениялик чўпон

Бир қанча мамлакатларда давом этаётган чораларга қарамай, яқин кузатилган кучли ёмғирлар ҳашаротларнинг янада кўпайишига замин яратган.

Минтақа деҳқонлари эндигина ҳосил йиғишни бошлаётган бир пайтда чигирткаларнинг янги авлоди тухумдан чиқмоқда. Бу кўплаб мамлакатларда аллақачон абгор ҳолда бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги вазиятини мураккаблаштириб юборади, дейди ФАО.

Ташкилот чоралар қўллаш йўлида маблағ йиғмоқда, бироқ айрим мамлакатлар учун аллақачон кеч бўлди.

Шимолий Кения ва ундан нари ҳудудлардаги деҳқонларнинг деярли бор ҳосили аллақачон чигирткаларга ем бўлди.

"Ҳар куни беш, олти, етти, ўнта тўдага дуч келасиз", сўзлайди БМТ ва Кения ҳукумати биргаликда ҳаракатини мувофиқлаштирувчи волонтёрлар жамоасига бош бўлган жаноб Лемасулани. "Агар бу давом этаверса, биз тамоммиз. Ҳаётимиз адо бўлади".

Лойиҳа устида ишлаганлар

Уч ўлчамли моделлар: Жасмин Боншор, Дизайн: Герри Флетчер, Тайёрлаш: Кетриона Моррисон, Стивен Коннор ва Адам Аллен, Матн: Луси Рожерс, Мухбир: Жо Инвуд