Жонли эфирда мулоқот: Меҳмонлар

Агар жонли эфир пайти студиянгизда меҳмонлар бўлса, дастурингизнинг қандай бориши номаълум, айни пайтда эшиттириш янада қизиқарлироқ ҳам бўлади, дейди Би-би-си дастур бошловчиси Жулиан Воррикер.

Агар жонли эфир пайти студиянгизда меҳмонлар бўлса, дастурингизнинг қандай бориши номаълум, айни пайтда эшиттириш янада қизиқарлироқ ҳам бўлади, дейди Би-би-си дастур бошловчиси Жулиан Воррикер.

Бир пайтлар икки хил нуқтаи назарга эга икки меҳмонни студияда бир-бирига қарама-қарши ўтирғизиб, гапиртириш удумга кирган эди... Ҳозир ҳам ана шу шаклда баҳс уюштиришнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Аммо баъзи мавзулар шундай бўладики, уларни фақат икки қутбдан иборат қирралардан иборат деб айтиб бўлмайди.

Шундай экан, бирор бир мавзуни кўтармоқчи бўлсангиз, биринчи меҳмонни 20 дақиқага таклиф этинг, кейин ўрнига иккинчи меҳмонни студияга киритинг, ундан сўнг яна бир меҳмонни... Кейин уччаласини ҳам студияга таклиф этинг.

Бундай эшиттиришнинг энг зўр томони шуки, унинг учун мутлақо қоида йўқ. Янги меҳмоннинг студияга кириб келиши телефон орқали боғланадиганларга эътибор қаратишга ёрдам беради.

Баҳсни бир ярим соат давом эттиринг, бу фурсат мобайнида янгидан-янги телефон қўнғироқларини истайдиган одамлар топилиши тайин.

Қўнғироқ қилувчиларни синаш

Сиз радиодастур бошловчиси сифатида қанча кўп телефон мулоқотлари ўтказсангиз, сизни шунча кўп тингловчи танийди, кўп одам ўзини сизни яхши биладиган, деб ҳис қилиб қолади.

Радиодастурда кўтарилаётган мавзу борасида фикр-мулоҳаза билдирмоқчи бўлиб телефон қўнғироғи қилган одам эфирга кириб келиб, мавзу бўйича ўйлаганларини тўғридан-тўғри гапириб кетавериши тўғри эмас. Айни бир пайтда биз ҳамма одамдан ҳам сиёсатчи даражасида фикр юритишни талаб қила олмаймиз, бунинг учун ҳам қўнғироқ қилган одамни айблаб бўлмайди. Аммо баъзан қарор қабул қиладиган шахсларга бериладиган саволларни қўнғироқ қилган тингловчига бермаслик лозим.

Бу ерда ҳам ёзиб қўйилган аниқ қоида йўқ. Айрим кишилар яйраб, кўнгилдан суҳбатлашишса, бошқа бир одам бир-икки саволдан кейин қисиниб-қимтиниб қолади. Дастурни олиб бораётган киши бу нарсани доим ёдида тутиши зарур.

Бошловчи сифатида бир неча инсоннинг хафа бўлиб қолишига ва бу хафагарчилик келтириши мумкин бўлган оқибатларга сиз тайёр турмоғингиз керак. Айни пайтда исбот-далилсиз кўп гапириб юборганларни танқид қилишга ҳам тайёр бўлишингиз керак. Сиз ҳеч қачон олдиндан айтолмайсиз, балки кимнингдир фикрига қарши бориб гапиришингизга тўғри келар.

Лекин шуниси аниқки, сиз билмаган нарса ҳақида гапирилаётган бўлса, бу радиосуҳбатни шу соҳанинг билимдони тинглаётган бўлиши мумкин. Ҳозирги интерактив замонда бу билимдон кишининг сиз билан кейинги суҳбатдош бўлиши фурсати ораси узоқ бўлмаслиги мумкин. Ана шундай вазиятда мувозанатни ушлаш фойдалидир.

Кутилмаган нарсаларга тайёр бўлиш

Сиз ўзингизнинг хонадонингизда уй юмушлари ёхуд бошқа бир машғулот билан банд бўлиб, “бир қулоғингиз билан радиони тинглаб турган пайтингиз” кимнингдир бировнинг шаънига ҳақорат қилаётганини ё кимгадир “мағзава ағдараётгани”ни эшитиб қолишингиз мумкин. Бундай ҳодисалар учраб туради. 

Ҳақорат жиддий нарса, шунинг учун радиода дастурни олиб бораётиб, суҳбатлашаётган пайтда бир шахснинг бошқа шахс ҳақидаги хуш кўрилмайдиган сўзларини эшитиб қолсангиз, унга шундай денг: “Тушунарли, жаноб Х айни дақиқада сизнинг бу каби айбловингизга жавоб беролмайди, сабаби у бу ерда эмас. Шундай экан, сиз айтаётган гапларнинг ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қилишнинг имкони борми ҳозир? Агар шундай бўлса, мен сизнинг гапларингизни давом эттиришингизга рухсат берган бўлардим”.

Агар студиядаги микрофон бошқаруви сизнинг қўлингизда бўлса, бу тингловчининг овозини пасайтириб, суҳбатга якун ясаш мумкин, агар овоз бошқаруви ёнингизда бўлмаса, студия менеджеридан ҳақоратгўй билан алоқани узишни илтимос қилиш мумкин.

Сиз билан телефон мулоқотида жонли эфирда гапираётган киши ножўя амаллар билан намоён бўлишни бошласа, сиз уни огоҳлантиринг: “Сизнинг гапингизни бўлаётганим учун узр, аммо сиз айтаётган гапларни тинглаётган одамлардан кимдир ўзини ҳақоратланган ҳис қилиши мумкин. Шунинг учун мен студиямизга қўнғироқ қилган бошқа тингловчимизга ўтаман”.

Сиз тингловчилардан узр сўрашингиз лозим. Би-би-си хонадонларига сўкинишни олиб кирганидан одамларнинг кўнгли хира бўлиши тайин, шунинг учун сиз Би-би-сининг Таҳририй сиёсатидаги ёмон тил ҳақидаги бўлимини доимо ёдда тутишингиз лозим. Шунингдек, жонли эфир вақтида жиддий кутилмаган ҳодисаларга доим тайёр туринг.

Кутилмаган нимадир юз берганда ўзингизни йўқотиб қўйманг. Жонли эфир вақтида назоратни йўқотиш оқибатлари хунук бўлиши мумкин. Шунинг учун совуққонлик муҳим.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг