Жонли эфирда телефон мулоқоти

Эфир пайтида тўғридан-тўғри телефон алоқасида қўйиладиган савол қисқа, аниқ ҳамда яхши журналистик тажриба маромларига мос бўлиши лозим.

Жонли эфирда мулоқот: Саволлар

Жонли эфирда яхши телефон мулоқотига эришишнинг сири мавзуга тааллуқли энг муҳим ва тўғри саволларни қўя олишда, дейди Би-би-си дастур бошловчиси Жулиан Воррикер.

Эфир пайтида тўғридан-тўғри телефон алоқасида қўйиладиган савол қисқа, аниқ ҳамда яхши журналистик машғулотлар тажрибасига мос бўлиши талаб этилади, мумкин қадар бу саволга “ҳа” ёки “йўқ” деган жавоб биланоқ қутулиш мушкул бўлиши керак.

“Террорга қарши уруш деб аталган урушда ғалабага эришиб бўладими”, деган саволлар яхши мисол бўлиши мумкин. Бундай саволлар сизни дастур олиб борувчи сифатида суҳбатдошга навбатдаги саволларни қўйишда чегаралаб қўймайди ёки мавзудан чалғиш кузатилганда, яна шу нуқтага қайтишга кўмаклашади. Энг муҳими, ўзингизнинг ҳам, суҳбатдошингизнинг ҳам диққати жамланган туриши лозим.  

Табиийки, жавоби “ҳа” ёки “йўқ” билан тугаши мумкин бўлган саволнинг жуда қисқа жавобига тайёр туришингиз керак. Бундай ҳолатда “нега?”, “нима учун?”, деган саволни қўйиб, суҳбатни давом эттириш мумкин.

Мавзуга чуқурроқ “кириш”

Агар суҳбат мобайнида сиз қисқа, аниқ савол қўйган бўлсангиз-у, радиотингловчилар сиз гаплашаётган мавзу ҳақида тўла бохабар бўлмасалар-чи? У ҳолда балки бундан олдин нималар бўлганини қисқа эслатиш фойдалидир?

Қўшимча озгина маълумот, радиодастур суҳбатдоши мулоҳаза юритишига янада кўпроқ имконият беради, бироқ асосий савол ҳамон диққатда қолади.

“Қўнғироқ қилинг”

Радиодастур пайти баҳс бўлаётган мавзу тарафдори ёки танқидчисининг клипини эфирда бериш баҳсни янада қизитиши мумкин. Бу ҳолатда сиз “қўнғироқ қилинг”, деб тингловчиларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Дастур давом этаётган пайтда тингловчилардан илк телефон қўнғироғини қабул қилиш жараённинг мушкул қисми ҳисобланади. Бундай пайтда студия телефон рақамларини такрорлашдан чўчиманг.

Биринчи қўнғироқ қабул қилиниши билан савол-жавобни имкон қадар тез бошланг!  Кейин қандай иш тутиш борасида ёзилган қонун-қоида йўқ, лекин биринчи қўнғироқ қилган одам ортидан бошқалари бўлиши муқаррар. Баъзан одамларни радиога қўнғироқ қилишларига рағбатлантириш зарур бўлади, кимнингдир савол-жавоб қилаётганини кузатаётган бошқалар телефон гўшагини кўтариб, рақамни теришда дадилроқ бўладилар.

Қўнғироқ қилган киши билан ўзингизнинг кўнглингиздагидек суҳбат бўлмаса ҳам бу умуман бирор киши студия билан телефонда боғланмаганидан кўра афзалроқ. Агар студияда сиз бугун гаплашмоқчи бўлган мавзу бўйича меҳмонларингиз бўлса, ўзингизни биринчи бўлиб улар билан суҳбатлашишга мажбур одам деб ҳис қилманг.

Агар студияга қўнғироқ қилган киши кутаётган бўлса, биринчи бўлиб у билан суҳбатлашинг, сўнг меҳмонларингизга мурожаат қилинг.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг