Овоз ва микрофон

Овозингизга ҳар доим парваришда бўлинг ва эфирга чиқишдан олдин овозингиз “қизиб олгани”га, зарур даражадаги меъёрни эгаллаганига ишонч ҳосил қилинг!

Овозим жарангли чиқсин десангиз

Микрофондан тўғри фойдаланиш ва овозингизнинг табиий ҳамда сокинлигига эришиш 

Овоз тарбияси бўйича мутахассис Элспес Моррисон микрофон билан муомала қилиш бўйича бир неча фойдали маслаҳат беради.

Қўшиқчиларнинг куйлаётган пайтида кўрганингиздек микрофонни оғзингизга жуда яқин тутманг, дейди Моррисон хоним. Гапириш билан қўшиқ айтиш бир нарса эмас.

Аксинча микрофонни кимнингдир қулоғи дея тасаввур қилган маъқул, микрофон ва сўзловчининг оғзи орасида муайян масофа сақлансин.

Шунингдек, ёзиб олаётган ускунада овоз даражасини тўғирлаб олиш муҳим.

Сиз оломон олдида нутқ ирод қилаётганингиз йўқ, шунинг учун микрофонга қарата бақириш шарт эмас. Ёки сиз ким биландир сирлашаётган маҳал эмаски, микрофонга шивирлаб сўзлаш лозим бўлса.

Нафасни назорат қилиш ёдингизда турсин

Агар табиий нафас олмасангиз, овозингиз силлиқ чиқмайди.

Ўзининг вақтида нафас олишни ёддан чиқариб қўйсангиз, дея огоҳлантиради Элспес, тез орада сизга етишмаётган нафасни “тўлдириш” мақсадидаги ҳаракатларингиз нутқингизга шундай нотабиий танаффусларни қўшадики, бундай нутқни ҳеч кимнинг тинглагиси келмайди.

Шу боис микрофон олдида гапираётганда матннинг “тўғри” жойида нафасингизни ростлашга ҳаракат қилинг, бунинг учун матнингиздаги “нафас ростлаш жой”ларини қалам билан белгилаб чиққанингиз фойдалидир. Балки тўла нафас олиб олиш учун матндаги ўша жойда “пауза” белгисини, кичик нафас ростлаш зарур жойга вергул белгисини қўйиб чиқиш зарур бўлар.

Овозингизга доим эътиборли бўлинг

Овозингизга ҳар доим парваришда бўлинг ва эфирга чиқишдан олдин овозингиз “қизиб олгани”га, зарур даражадаги меъёрни эгаллаганига ишонч ҳосил қилинг!

            Овоз тарбияси бўйича мутахассис Элспес Моррисон, радио ёки тележурналист экансиз, овозингиз сизнинг касбингиздаги энг асосий восита, дейди. 

Шундай экан, овозга эътибор зарур.

         Бу ўринда сув сизнинг энг яқин дўстингиз ҳисобланади. Сиз кун бўйи нима қилаётганингиздан қатъи назар, тўғридан-тўғри эфирга чиқаяпсизми ё студияда ниманидир ёзаяпсизми, ҳар доим томоғингиз яхши ҳўлланган бўлсин.

Овоз учун нима ёмон?

Элспес чекиш, қаҳва каби нарсаларга эҳтиёт бўлишни маслаҳат беради. Шунингдек, айрим егулик ва қабул қилинадиган дори-дармонлар борки, улар томоқни қуритиши ёки овозингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Овоз учун энг яхши нарса нима, деган саволга жавоб бериш мушкул, сабаби бир инсоннинг организми иккинчисиникидан фарқ қилади. Бироқ энг яхши маслаҳат шуки, алоҳида вақт ажратиб, “менинг овозим учун қайси нарса яхши, нима ёмон” деган савол устида ўйлаб кўрган маъқул.

 “Қизиб олиш”

Сизнинг овозингиз танангиз ўзини қандай ҳис қилаётганини намоён этади.

         Тунги ёки тонгги дастурлар пайтида сиз буткул уйғоқлигингизга қарамасдан овозингиз уйқусираган одамникидек чиқиши мумкин. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди.

Овозни қисқа фурсатда тетик, бардам қиладиган бир неча техник усуллари мавжуд.

Элспес овоз ёзишни бошлашдан илгари тана вазияти, кўкракнинг туришини текширишни маслаҳат беради – букчайиб ўтириш овоз сифатига салбий таъсир қилиши мумкин. Айрим кишилар тик туриб олишни маъқул кўришади. Агар реал ҳаётда қўлларингизни кўп ҳаракатлантириб гапирадиган одатингиз бўлса, микрофон олдида ҳам қўлларингизни ҳаракатлантиринг, акс ҳолда овозингиз табиий чиқмайди.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг