Жонли эфирдаги суҳбат

Ушбу бўлимда ривожланишда давом этаётган воқеа-ҳодиса ҳақида ўша жойда бўлиб турган репортёр билан қандай интервью қилиш, бундай суҳбатга қандай тайёргарлик кўриш маслаҳатлари берилган.

Жонли эфирда “икки йўл”(Two way)

Би-би-сининг инглиз тилида “Тwo-way” деб аталадиган суҳбат тури таҳририят ходимлари ёки репортёрларнинг жонли эфир вақтида ривожланиши давом этаётган воқеа-ҳодисани кузатиб туриб шарҳлашидир. “Икки йўл” мулоқотининг энг яхшиси – икки инсоннинг гурунгига монанддир. Бироқ сиз дастурни олиб бораётган киши саволларига жавоб бераётган сўзловчи бўлсангиз, суҳбатингиз чиндан ҳам яхши гурунгга айланиши учун айрим тайёргарликни кўришингиз лозим.

Эфир бошланишидан илгари   

  • Ҳозир юз бераётган воқеадан илгари нима бўлганди – олдиндан унинг тарихчасини ёзиб, асосий жиҳатларини яна бир бор назардан ўтказиб олинг
  • Воқеалар қандай ривожланаётганидан ҳар сонияда хабардор бўлиб туриш учун ўзингизнинг ихтиёрингиздаги электрон қурилмаларингиз, мисол учун мобил телефонингизни ёқилган ҳолда ушлаб туринг
  • Сизнинг назарингиздаги воқеа-ҳодисанинг энг муҳим қисмларини ажратиб олинг
  • Радиодастур продюсери билан мулоқотда бўлиб туриш, продюсер истаган саволларга жавоб топиб тайёргарлик кўриш муҳим
  • Савол-жавоб бошланаётган пайтда мобил телефон ёки бошқа халақит бериши мумкин бўлган ускуналарни ўчириб қўйинг
  • Йўтал тутиб қолиши эҳтимолини назарда тутинг, ёнингизда сув бўлсин.

 Жонли эфир вақтида

  • Осойишталикни сақланг ва атрофингизда бўлаётган нарсаларга чалғиманг
  • Мулоқотнинг ҳақиқий “эгасига айланинг”, бироқ узоқ сўзламанг
  • Аввалдан ёзиб олган қайдларингизга асосланинг, энг муҳим саволларга жавоб беришга интилинг
  • Дастур бошловчисининг сиз кутмаган саволни бериб қолишига тайёр туринг
  • Тингловчиларнинг қизиқишлари ва сиздан нималарни кутаётганларини яхши англанг
  • Овозингиз оҳанги юз бераётган воқеа-ҳодиса оҳангига мос келсин.

Савол-жавоб тугаганидан кейин

  • Нималар ҳақида сўзлаганингизни яна бир бор эшитиб чиқинг
  • Ўзингизга нисбатан ҳаддан зиёд талабчан бўлманг, ҳамма ҳам хато қилиши мумкин
  • Хатоларингиздан хулоса чиқаринг!

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг