Интервю олиш қоидалари

Қандайдир баҳсли масалани муҳокама этиш мақсадини кўзлаган ёки бирор бир айбловга муносабатни ўрганиш ниятидаги интервю анча шиддатли ва шафқатсиз бўлмоғи даркор – сизнинг журналист сифатида интервю бераётган шахснинг аудиторияга беписанд ёндашувини кечириб юборишга ҳаққингиз йўқ.

Савол: Кескин интервю бўлса-да, меҳмонларга нисбатан нақадар адолатли муомала қилганингизни қандай билиш мумкин?

Интервюларнинг ҳам жуда кўп тури мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзича ёндашувни талаб қилади, дейди Today дастурининг собиқ муҳаррири Кевин Марш.

Қандайдир баҳсли масалани муҳокама этиш мақсадини кўзлаган ёки бирор бир айбловга муносабатни ўрганиш ниятидаги интервю анча шиддатли ва шафқатсиз бўлмоғи даркор – сизнинг саволларни бераётган журналист сифатида интервю бераётган шахснинг аудиторияга беписанд ёндашувини кечириб юборишга ҳаққингиз йўқ.  

Бошқа томондан, сиз меҳмонга нисбатан адолатли муносабат намоён этишингиз шарт.

Сэр Робин қоидалари

50 йилча илгари, ҳали кескин-кескин саволлар билан интервю қилиш урфга айланмаган йилларда ёш телебошловчи бўлган Робин Дей шундай деганди:

“Журналистнинг аудитория номидан ноқулай саволларни қўйишга ҳаққи ва ҳатто мажбурияти бор”.

Аммо ноқулай савол ножўя савол дегани эмас.

Телевизион интервю ривожланиб борар экан, Сэр Робин, уни анча йиллар ўтганидан кейин сэр деб атай бошлашди, интервю учун қоидалар ишлаб чиқади. 1961 йилда Сэр Робин бу билан “қоидага мос ўйинни телевидениенинг шиддаткор ўткирлиги билан” уйғунлаштиришга қарор қилган эди. 

Ушбу қоидалар тележурналистларга мўлжалланган, бироқ барча оммавий ахборот воситалари ходимлари қўллаши мумкин эди. Интервю олаётган фақат эркак киши бўлиши керак, деб ёзилган, бироқ орадан йиллар ўтиб, Сэр Робин ўзининг бу қоидаси учун автобиографиясида кечирим сўраган эди.

Мана унинг қоидалари:

  • Телевизион интервю олувчи ўзининг журналист сифатидаги мажбуриятини адо этиши, саволлар бериши, факт ҳамда фикрларни ўрганиши шарт
  • У ўзининг шахсий нуқтаи назарини бир четга суриб қўйиб, турли хил фикрларни акс эттирадиган саволларни бериши керак
  • Унинг ёнида машҳур ёки қудратли шахс меҳмон бўлиб ўтирганидан ҳаяжонга берилишга ҳаққи йўқ
  • Интервю олувчининг атайин кескин саволларни четлаб ўтиши, саволларни олдиндан тайёрлаб қўйиш билан интервю ҳаққонийлигига путур етказиши мумкин эмас
  • Интервю олувчи иш берувчининг эфирда “обрўли” меҳмонни чиқариш ёки ҳукуматга ёқиш мақсадида саволларни юмшатиш ёки олдиндан интервю матнини ёзиб олиш каби илтимосларига кўнмаслиги керак. Бунга ўзининг норозилигини билдирганидан кейин журналист билан иш берувчи келиша олмасалар, журналист бундай интервюдан воз кечиши керак
  • Интервю олувчи ўзининг саволларини олдиндан меҳмон билан келишиб олишга мажбур эмас, аммо саволлар нима ҳақда бўлишини олдиндан бохабар этиб қўйишнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Агар меҳмонга бериладиган саволлар аввалдан у билан келишиб олинган бўлса, журналист ожиз бўлиб қолади, жуда бир муҳим жойда аниқлик киритиш мақсадидаги саволни қўйиш ёки берилган жавоб тўғрилигини савол остига олиш лозим бўлиб қолганда ҳеч нарса қилолмайди
  • Телевидениеда вақт қаттиқ чекланишини инобатга олиб интервю олувчи меҳмонга берилган саволга тўла жавоб беришига имконият бериши шарт
  • Интервю олувчининг ўзининг касбий тажрибасини устун қўйиб, телевидениеда чиқишни билмайдиган инсонни атайин ноқулай аҳволга солишга ҳаққи йўқ.
  • Журналист саволни ўзига ишонч билан, ўзининг мавқеида туриб бериши керак. Аммо ҳаддан зиёд тажовузкор, ҳақоратгўй ҳам кўринмаслик лозим.

Шуни ёдда тутиш лозимки, телебошловчи баҳс юритувчи, прокурор, терговчи ёки руҳшунос сифатида ишга олинмаган. У авваламбор томошабинлар номидан ахборот излаётган журналистдир.

Сэр Робиннинг қоидалари йиллар давомида синовдан ўтди ҳамда яхши интервю қилишнинг асосий тамойилларини ифодалаб бергани билан қимматлидир. Телевидение тарихида энг ақлли ва оғир саволлар берадиган интервю олувчи сифатида ном чиқарганига қарамасдан, Сэр Робин ҳеч қачон тақиқланган қитмирликларни қўлламаган, доим “қоида бўйича ўйин ўйнаган”.    

Аудиторияга ҳам айнан мана шундай ёндашув ёқади. Би-би-сининг кўплаб телетомошабинлари ва радиотингловчилари айтишича, агар интервюни яхши дид ёки савия даражасида олиб борилмаса, кўп ўтмай бундай суҳбатга томошабин ё тингловчининг қизиқиши сўнади. Интервюдан кўзланган таъсирга эришиб бўлмайди, боиси асосий эътибор суҳбат қандай олиб борилаётганига эмас, интервю берувчи нималар деяётганига қаратилади.

Би-би-си танқидчиларининг сўзларига кўра, айрим машҳур телебошловчиларнинг суҳбатни ҳаддан зиёд тажовузкор руҳда олиб боришлари ҳатто Британия сиёсий ҳаётига ҳам таъсир кўрсатган.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг