Радио учун янгиликларнинг қисқа баёнини ёзиш

Хўш, янгиликлар бюллетени ёки қисқа баёни давомийлигини нималарга асосланиб белгилаган маъқул? Мазмуни қизиқарли бюллетен ёзиш учун ҳар бир янгилик вақти ўлчовини назарда тутиб туриш муҳим.

Тингловчилар

Радиони ким тинглаётгани ҳақида ўйланг. Радиостанция тингловчилари сонини оширадиган ҳамда аудитория қизиқишларига мос тушадиган қисқа янгиликларнинг яхши баёнини ёзиш йиллар мобайнидаги тажриба ортидан эришиладиган маҳоратдир.

Ҳелен Морган Винне Лондондаги Би-би-си Радио янгиликлари хонасида муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлайди. Унинг айтишича, тингловчиларингиз қизиқишларини англаш ҳамда сиз танлаган мавзуга таъсир кўрсатадиган биринчи нарса, бу:

Давомийлик

Хўш, янгиликлар бюллетени ёки қисқа баёни давомийлигини нималарга асосланиб белгилаган маъқул? Мазмуни қизиқарли бюллетен ёзиш учун ҳар бир янгилик вақти ўлчовини назарда тутиб туриш муҳим. Бешта янгиликнинг узунлиги икки дақиқа бўлса, ёки олти ё етти янгиликни уч дақиқа давомида ўқиб тугатилса, ва бу янгиликлар орасида икки ёки уч овоз билан иллюстрация қилинса, буни мукаммал бюллетен деб аташ мумкин. Янгилик орасидаги овозларнинг узунлиги 35 сониядан ошмагани маъқул.

Текшириш

Янгиликларни қайта-қайта текшириш нима учун муҳим? Сиз ишни бошлагандан кейин сиздан олдин тайёрланган янгиликлар баёнини ўқиб чиқинг, балки радиостанциянгиз бирор бир хабарни тарқатганидан кейин бирор бир ўзгариш бўлгандир, ҳодисалар орада яна ривожланган бўлиши мумкин. Бирор бир янгиликни эфирда ўқишдан олдин аввало уни ўзингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Оддийлик

Янгиликлар бюллетенининг тили жуда оддий, тушунарли бўлиши талаб қилинади. Радио – бу имкон қадар сўзлашув тили дегани. Шунинг учун сиз янгилик ёзаётганда ҳар бир сўз ҳақида қайта-қайта ўйлаб, қарор қабул қилишингиз керак. Такрорга йўл қўймаслик лозим.

“Хабарларнинг кўпини икки ёки уч жумлада содда қилиб тушунтириш мумкин – ҳар бир янги қатор нимадир янгилик қўшишни англатади”,

дейди Ҳелен Морган Винне.

Янгилаш

Сиз кун мобайнида ахборотни қандай янгилаб боришни яхши билишингиз керак.  Агар бирор янгилик бир неча соатдан буён оммавий ахборот воситалари эътиборида турган бўлса-ю, сиз унга янги бир қирра беришни истасангиз, асосий янгиликка муносабат қандай бўлаётганини ўрганишингиз мумкин. Агар кун бўйи одамлар радиода фақат бир янгиликни қайта-қайта эшитаверсалар, зерикиб қоладилар.

Маслаҳат

Ҳелен Морган Винне янгилик ёзишда якуний маслаҳатни беради ва “балки бу энг муҳим нарсадир”, дея қўшимча қилади: “Агар вақтингиз камлик қилаётган бўлса, кўмак сўранг. Сизнинг ишингиз жамоанинг таркибий қисми бўлган ишлардан ҳисобланади ва сизнинг ҳолатингизга ҳар ким тушиши мумкин”.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг