Кўчадан радиоматериал тайёрлаш

Сиз борган жойингиздан имкон қадар кўпроқ, ранг-баранг овоз тўплашингиз зарур. Доимо “лавҳамга мана бундай овозни қўшсам-чи”, деган савол устида изланинг!

Кўчадан, ташқаридан радио учун материал тайёрлаш

  • Биринчи галда мавзу ҳақида бош қотиринг – технологиялар устида мулоҳаза юритишга кейинроқ вақтингиз етарли бўлади. Ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ ҳозир сиз ижодий ёндашувга эътибор қаратишингиз лозим – қандай қилса материал радиода дарҳол тингловчини ўзига жалб қиладиган бўлади? Якуни нима билан тугаши аён ҳикояни ҳеч ким тинглагиси келмайди.
  • Бу - сиз борган жойингиздан имкон қадар кўпроқ, ранг-баранг овоз тўплашингиз зарур деганидир. Булар материални бойитади. Доимо “лавҳамга мана бундай овозни қўшсам-чи”, деган савол устида ўйланг.
  • Қатъиятли бўлинг! Сизнинг ихтиёрингизда чексиз фурсат йўқ, шу боис ўзингизнинг мавзунгиз учун энг яхши овоз, энг қизиқарли детал нима бўлиши ҳақида тезда қарор қабул қилинг! Ва тингловчи ҳар доим кўзингиз олдида турсин! Шу нарсага ҳаракат қилмоқ лозимки, ортиқча тафсилот радиолавҳани зерикарли қилади, тингловчи диққатини лавҳани эшитишдан чалғитади.
  • Лавҳангизда тингловчининг дўсти бўлиб қолишга ҳаракат қилинг – аммо кўпроқ нарсани биладиган дўсти.
  • Техник мушкулотни аввалдан ҳал қилган бўлишингиз керак; қўлингиздаги ёзиб олувчи ускунадан фойдаланишни яхши ўзлаштиринг, у қандай ишлаши, ўзига хосликларининг билимдони эканингизга ишонч ҳосил қилинг. Ҳеч қачон, зинҳор иш жойингиздан ихтиёрингиздаги жиҳозларни текширмасдан, улар беқусурлигига ишонч ҳосил қилмасдан чиқманг!
  • Қўлингизда ҳар доим батафсил ёзиб чиқилган режангиз бўлсин – унда, хусусан, сизга зарур телефон рақамлари жой олган бўлмоғи шарт. Шунингдек, мобил телефон сигналини қаердан тутиш мумкин? Мабодо лавҳа устида ишни бошлагандан кейин камида битта муаммо пайдо бўлиб қолса нима бўлади? Ундай ҳолатда А режасидан воз кечишга тўғри келса, Б режаси қандай бўлгани маъқул?

Лавҳа устида ишлаётганда сизни профессионал ва ҳамма нарсани назорат қилиб турган ўз ишининг устаси сифатида намоён бўлишингизга халақит бериши мумкин бўлган нарсалар устида кўп ўйлаб ўтирманг. Агар сизга интервю бераётган инсон сизнинг ўз лавҳангиз устида ишлашдан мароқланаётганингизни сезса, жавоблари яхшироқ бўлади.

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг