Видеожурналистика бўйича маслаҳатлар

Видеотасвирга олиш пайтида сизни журналистикадан бошқа масала чалғитмаслиги чорасини олдиндан кўришингиз лозим – йўлга чиқишдан олдин ихтиёрингиздаги аппаратурани текшириб олишни одат қилинг!

Видеотасвирга олиш пайтида сизни журналистикадан бошқа масала чалғитмаслиги чорасини олдиндан кўришингиз лозим – йўлга чиқишдан олдин ихтиёрингиздаги аппаратурани текшириб олишни одат қилинг!

Ўзингизнинг қайдларингиз, эслатмасларингиздан фойдаланинг, бир сўз билан айтганда, сиздаги техник воситалар ишлашини осонлаштирадиган бор усулларни қўлланг.

Йўлга чиқишдан олдин текширилиши шарт бўлган нарсалар: 

  • штатив мосламаси
  • радиомикрофонлар – радиомикрофоннинг сигнални узатувчи ва қабул қилувчилари борлигига ишонч ҳосил қилинг
  • батареялар
  • чироқлар
  • овозни эшиттирадиган қулоқ учун мосламалар
  • қўшимча воситалар.

Асосий эътиборни ўзингиз тайёрламоқчи бўлган сюжетга қаратинг! Уни қайси бурчакдан туриб ёритишингиз борасида дарров қарор беринг ва бунинг учун энг қулай йўл қайси бўлишини ўйлаб кўринг! Қўнғироқ қилишингиз лозим бўлган ҳамма жойга қўнғироқларни идорангиздан чиқмасдан туриб амалга оширинг. Сизга интервю беришга рози бўлган кишилар билан учрашиш имконли бўлаяптими ёки сиз бошқа жой ё бошқа одамни қидиришингиз керакми, буни қайта-қайта текшириб олинг!

Сизнинг вақтингиз кам, шундай экан, сиз кейин эмас, айнан ҳозир кўп нарсага улгуришингиз мумкин, имкон қадар қисқа вақт мобайнида кўп вазифани бажаришга интилинг! Видеокамерани олиш учун зарур барча ҳужжатларни тўлдиринг!  Об-ҳаво маълумотини олдиндан текшириб олинг!

Видеотасвирга олишни бошлагандан кейин асосий эътиборни ана шу жараёнга қаратинг! Ёруғлик даражасини, камеранинг оқ-қора мувозанатини таъминлайдиган қисмларини яна бир бор текширувдан ўтказинг! Қанақа кадрларни олиш лозимлиги ҳақида ўйланг:

  • Воқеа қаерда юз бераётганини англатиш учун умумий манзарани тасвирга тушириш
  • Яқин ёки йирик пландаги тасвир
  • Интервюлар учун журналистнинг елкаси оша туширилган кадр
  • Ортга қайтиш кадри – бу сизга видеотасвирларни монтаж қилаётганда асқотади.
  • Ижодий ёндашувни намойиш қилинг. Ўйлаб кўринг, ушбу сюжетни қандай кадрлар яққолроқ акс эттиради? Ушбу ҳодиса ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилдириш учун сиз тасвир ҳамда овозлардан қандай фойдаланганингиз маъқул?

Тасвирга олаётган пайтда ҳамма нарсани бадиий фильм олаётган режиссёрдек саҳналаштиришга уринманг! Оддий инсонлар актёр эмас, уларнинг айрим амаллари сунъий чиқиб қолиши мумкин. Қандай бўлганда ҳам, сиз тасвирга олаётган инсон ўзини худди сиз у ерда йўқ бўлганингиз каби табиий тутишига эришинг.

Видеотасвир жойини тарк этишдан олдин, ҳар эҳтимолга қарши, бир неча қўшимча кадр олинг! Шундай бўлиши ҳам балки табиийдир (аммо ҳар бир одам умрида ҳеч бўлмаганда бир марта шундай ҳолатга тушган), бироқ ҳамма тасвирларингиз кассетага ёзилганини текшириб олинг, ўшанда сиз ўзингизнинг видеосюжетингиз учун етарли материалга эга бўласиз.

Бундан ташқари, хаёлингиз фақат техник томон билан банд бўлиб қолмасин! Биринчи галда журналист сифатида ўйлашга интилинг! Кўпроқ одамлар нима ҳақида гапираётганини эшитинг, яхши олинган кадрни, чиройли чиққан иқтибосни алоҳида ажратиб олишга урининг!

Олиб келган тасвирларингизни монтаж қилишдан олдин тайёрламоқчи бўлган материалингиз умумий структураси ҳақида ўйлаб олинг. Биринчи кадр нима бўлиши керак? Қайси интервю ёки жумлани материал ичига киритган маъқул? Ва ўзингизнинг материалингизни қандай тугатмоқчисиз?

Ёдингизда турсин, ҳар доим ўзингизга савол беринг – бу менинг энг яхши материалларимдан бири бўлиши учун олиб келган тасвирларимдан қандай фойдаланишим мумкин?

Ходим сифатида кириш

Марҳамат қилиб кутиб туринг! Биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни текширмоқдамиз

Афсус, биз сизнинг Би-би-си ички тармоғига уланганингизни тасдиқлай олмаймиз.

  • Чиндан ҳам Би-би-си ички тармоғига уланганингизга ишонч ҳосил қилинг!
  • Сиз уланишга ҳаракат қилаётган линк тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг!
Ёпинг ва давом эттиринг

Би-би-си тармоғига кирганингиз тасдиқланди

Ёпинг ва давом эттиринг