Ким унга зор, у кимда хор...

  • 3 Июл 2014
Минтақадаги энг муҳим таом нон ҳам баъзи одамлар учун қимматлик қилади

АҚШда ишлаб чиқиладиган озиқ-овқатнинг ярмига яқини чиқиндига чиқарилади. Оврўпода ҳам ҳар йили бир неча юз миллион тонна таом ташлаб юборилади.

БМТ озиқ-овқат дастурига айни дамда дунёдаги ҳар еттинчи инсон ёки бир миллион киши ярим оч кун ўтказмоқда.

Бирлашган Миллатларга кўра, шунга қарамасдан жаҳонда ишлаб чиқилган озиқ-овқатнинг учдан бир қисми истеъмол қилинмасдан, чиқитга чиқарилади.

Чунки технология ривожланган бой давлатлар катта миқдорда озиқ-овқат ишлаб чиқарадилар ёки сотиб оладилар.

"Мен шартнома имзолаган супермаркетлар фақат муайян шакл ва катталикдаги пизёларни олишади" - дейди америкалик фермер Крис Павелский.

"Бирини қуруқ, бошқасини хўл, учинчисини эса кичик, деб қайтаришади".

Фермер ўзи истамаган ҳолда бозори касод бўлган бу маҳсулотларни ташлаб юборишга мажбур. Лекин тез бузиладиган аксар озиқ-овқат маҳсулотларини узоқдаги камбағал давлатларга жўнатиш имконсиз.

Ўзбекистонда кўпчилик гўшт сотиб олиш қийинлашиб кетаётганидан шикоят қилади

Шу боис озиқ-овқат масаласини ҳар давлат ўз ҳолича ҳал этиши мақсадга мувофиқ. Хусусан, Кения ва Ҳабашитсон аллақачон ўз имкониятларини ишга солиб, бошқаларга қарам бўлмаган ҳолда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдалар.

Бироқ шарқий Африкадаги нотинч Сомали каби мамлакатларда узоқ йиллардан бери четдан келадиган озиқ-овқат ёрдамига кўз тикиб қолишган ва эндиликда мазкур ҳолатдан чиқиб кетиш йўллари қийинлашиб бораётгани айтилади.

Марказий Осиё ўзини боқадими?

Марказий Осиё минтақа сифатида ўзини энгм уҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай олади. Аммо сиёсий важлар боис минтақадаги қўшни давлатларнинг муносабатлари тобора совуқлашаркан, бу ҳолат озиқ-овқат таъминоти ва нархларига ҳам таъсир қилмоқда.

Шу қаторда, минтақа давлатларидаги аҳоли харид имкониятлари ҳам кескин фарқлана бошлаган. Дейлик, мутахассислар бугун Қозоғистон билан Тожикистонни асло солиштириб бўлмай қолганини айтишади.

Тожикистонда озиқ-овқат нархлари жаҳон андазаларига тенглашиб қолган. Лекин аксра тоғли ҳудудлардан иборат бу мамлакат ўз озиқ-овқат эҳтиёжи нари борса 10-15% миқдорда таъминлай олади, холос.

Азалдан суғорма деҳқончилик ривожланган Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш имконлари катта. Лекин 30 миллион аҳоли яшайдиган бу мамлакат ўзининг сувга бўлган эҳтиёжларини қоплай олмайди. Ўзбекистон ишлатадиган сув юқори оқимдаги Қирғизистон ва Тожикистондан келади.

Бу икки қўшни эса энди сувни ўзлари учун керакли энергия ишлаб чиқаришга сарфлашмоқчи.

Шу қаторда, Ўзбекистондаги деҳқончилик жуда кўп сув талаб қиладиган пахтачиликка асосланиб қолмоқда. Арзон, аммо стратегик пахта етиштириш ҳукумта назоратида қолмоқда.

Бой давлатларда озиқ-овқатнинг қарийб ярми ташлаб юборилмоқда

Мутахассислар мамлакатда саҳролашиш кучли эканлигини, йил сайин катта ҳажмдаги ерлар яроқсизҳолга келаётир. Бу эса озиқ овқат сифати, таннархи ва миқдорига ҳам салбий таъсир этмай қолмайди.

Бунинг устига, совет давридаги қайта ишлаб чиқариш корхоналари эскириб, ўрнига эҳтиёжни қоплайдиган даражада янгилари қурилмаган ва етиштирилган мева-сабзавотларни асраш имконлари ҳам ўта чекланган.

Пишиқчилик пайти мева-сабзавот арзонлайди. Аммо шакар ё ёғ каби иккиламчи маҳсулотлар қимматлайди.

Ўзбекистон шунингдек, четдан келадиган ун каби маҳсулотлар нархини ҳам назорат қилишга қийналади. Одамлар эса маҳаллий унни сифатсизлиги боис ўз ҳолича ишлата олмасликларини айтадилар.

Мутахассисларга кўра, агар минтақа давлатлари озиқ-овқат таъминоти масаласида жипс ҳамкорликни йўлга қўйишса, у ҳолатда Марказий Осиё энг муҳим ва бирламчи маҳсулотлар билан ўзини бемалол таъминлай оладиган ҳудудга айланарди.

Лекин минтақа раҳбарлари орасидаги сиёсий келишмовчилик ва ўзаро ёқтирмаслик каби ҳолатлар бу борада катта тўсиқ бўлмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02