Махсус графика: 'Болалар ўлими даражаси ҳануз жуда юқори'

  • 25 Феврал 2014

Дунёда болалар ўлими

2.9 миллион

бола 2012 йилда бир ой ҳам яшамаган

1 миллион бола

худди ўша йили 1 кун яшаган

  • 51% фоиз ҳолатда қора африкалик аёллар доясиз туғишган

  • 6.6 бола 5 ёшга етмай даволаш мумкин бўлган касалликлардан ўлиб кетган

  • Жанубий Суданда 2% ёшгача бўлган гўдакларнинг бор-йўғи 2% эмланади

Getty Images

"Болаларни асранг" хайрия ташкилотининг ҳисоботига кўра, болалар ўлимига қарши саъй-ҳаракатларнинг ривожланишига қарамасдан, ҳали ҳам ҳар куни беш ёшгача бўлган 18 мингдан ортиқ бола олдини олиш мумкин сабаблар орқасидан ҳаётдан кўз юммоқда.

Ҳар йили икки миллион янги туғилган чақалоқнинг ҳаётини ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам орқали сақлаб қолиш мумкин, дейилади ҳисоботда.

Бутун дунёда 2012 йил ичида 40 миллион аёл доя иштирокисиз ва малакали тиббий ходим ёрдамисиз фарзанд дунёга келтирган.

Глобал болалар ўлими

2,9 миллион

2012 йилда 28 кун ичида вафот этган янги туғилган чақалоқлар

1 миллион

Гўдаклар бор-йўғи бир кун яшаганлар.

Африка жанубида 51 % туғруқ дояларсиз кечган.

5 ёшгача бўлган 6 миллион 600 минг бола оддий сабаблар орқали ўлган.

Жанубий Суданда 1-2 ёш оралиғидаги фақат 2 % бола эмланган.

АҚШ мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2012 йилда гўдаклар ва болалар ўртасидаги ўлимнинг асосий сабаби юқумли зотилжам касаллиги бўлган.

ЮНИСЕФ ташкилотининг 2012 йил ҳисоботига кўра,

Жанубий Суданда 12-23 ойгача болаларнинг фақат 2 фоизи эмланган.

"Болаларни асранг" ташкилоти болаларни ўлик туғилиши ва туғруқ пайтидаги ўлимини бартараф этиш кераклигини айтади.

2012 йилда 1,2 миллиондан ортиқ бола туғруқ пайтида ўлган, айни пайтда БМТ келтирган рақамга кўра, ҳар куни 800 аёл туғиш жараёнида вафот этади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан йиғилган маълумотлар Африка, Шарқий Ўрта Ер Денгизи ҳудудидаги мамлакатлар - Афғонистон, Сурия ва Суданда болалар ўлими миқёси ўлканлигини таъкидлайди.

"Болаларни асранг" кўрсатишича, соғлиқни сақлашга кетадиган харажатларни одам бошига бир йилда 5 долларга оширилиши, 147 миллион бола ўлимини бартараф қилиб, 32 миллион болани ўлик туғилишдан сақлаб қолади.