BBC navigation

Олександр Турчинов Украинанинг муваққат президенти бўлди

Сўнгги янгиланиш 23 феврал 2014 - 11:53 GMT

Намойишчилар Олий Рада биносини қўриқламоқда.

Украина Олий Радаси парламент спикери Олександр Турчиновни вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи қилиб тайинлади.

282 депутат буни ёқлаб овоз берган.

Турчинов муддатидан олдинги президентлик сайловлари бўлиб ўтадиган 25 майгача ушбу вазифада бўлади.

Турчинов депутатларга 25 февралгача янги ҳукумат тузишни топширган.

Рада депутатлари Януковичнинг Межигоредаги қароргоҳини давлатга қайтариш ҳақида қарор қилганлар.

Олий Рада олдида минглаб намойишчилар тўпланиб туришибди.

Шунингдек, бугун янги ҳукумат коалицияси ва бош вазир тайинланиши керак. Талабгорлар орасида собиқ бош вазир Юлия Тимошенко, Петр Порошенко ва Арсений Яценюк бор.

"Вақтимиз жуда оз", -деб айтган мухолифат фаолларидан Виталий Кличко Би-би-сига. - Мен Украина замонавий Оврўпо мамлакати бўлишини хоҳлайман ва бунинг учун менга нимаики боғлиқ бўлса қиламан", деб айтган Украина президентлик сайловларида қатнашишини қайд этган Виталий Кличко.

Бош вазир бўлиши мумкинлиги башорат қилинаётган Юлия Тимошенко ногиронлар аравачасида Майдондагиларга мурожаат этиб, уларни охиригача бўш келмасликка чақирган.

Фракциядан ташқаридаги депутат Ирина Богословскаяга кўра, Рада депутатлари орасида баҳслар кетмоқда.

"Яна пул ҳақидаги гаплар, у ёки бу гуруҳга кириш, депутатлар фракцияси йиғилиши, вазифалар ҳақида баҳслар қизимоқда", деб айтган депутат парламент минбаридан туриб.

Айни пайтда истеъфо беришга кўнмаган президент Януковичнинг манзили номаълум қолмоқда.

Донецк аэропортидан тегишли ҳужжатларсиз чартер рейс билан учишга изн берилмаган Виктор Янукович учоқдан тушиб, машинага ўтирган ва номаълум томонга қараб йўналган.

Украина Чегара хизмати Януковичнинг қаерга учмоқчи бўлганини билмайди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.