Украиналик фаол қийноққа тутилганини айтди

  • 31 Январ 2014
  • изоҳлар
Булатовнинг ҳикоя қилишича, номаълум кишилар уни ўгирлаб кетиб, калтаклашган, ҳатто қулогини кесишган.

22 январда Киевдаги норозилик намойишларидан кейин бедарак кетган Дмитрий Булатов 30 январда тирик топилган.

Дмитрий Булатов Киевда Автомайдон номини олган норозилик ҳаракатининг етакчиларидан ҳисобланган.

Украиналик фаол бир қанча жароҳатлар билан "Борис" касалхонасига ёткизилган. Касалхонада яна бир фаол Петр Порошенко милиция калтаклашидан кейин даволанмокда.

Мухбирларга кўра, Булатов Киев яқинидаги Бориспол тумани Вишенки қишлоғидан топилган.

Булатовнинг ҳикоя қилишича, номаълум кишилар уни ўгирлаб кетиб, калтаклашган, ҳатто қулогини кесишган. Узоқ қийноқлардан сўнг уни машинада ташлаб кетишган.

Қаттик калтакланиб, кўчага улоқтирилган фаол қоронғуда эшикма-эшик юриб ёрдам сўрагани, ниҳоят бир маҳаллий киши ёрдами билан дўстларига қўнғирок қилгани ва улар орқали Киевга қайтганини гапириб беради.

Булатов ўзининг 8 кун мобайнида коронғу жойда сақланганини айтган. Номаълум кишилар унга кўра, рус тилида гаплашишган.

Дмитрий Булатов йўқолишидан олдин ўзининг Facebook саҳифасида ҳукумат томонидан босимлар бўлаётганини ёзган эди.

Бироқ Ички Ишлар вазирлиги фаолни ҳибсга олинмаганини билдирган. Автомайдонда қатнашган кўп фаоллар милиция бўлимидан топилган, бироқ уларнинг орасида Булатов бўлмаган.

"Автомайдан"чилар президент қароргоҳи ва бошқа ҳукумат бинолари олдида намойишлар ўтказишган ва фаолларнинг калтакланишига қарши норозилик билдиришганди.