Ироқ бош вазири Фаллужа аҳолисини жангариларга қарши курашга чақирди

  • 6 Январ 2014
Ироқ расмийларига кўра, Фаллужа аҳолиси шаҳарни жангарилардан бир неча кун ичида тозалаши мумкин

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Фаллужа аҳолисига бир ҳафта муқаддам шаҳар устидан назорат ўрнатган "ал-Қоида"га алоқадор жангариларни қувиб чиқаришни таклиф қилди.

Телевидение орқали чиқиш қилган жаноб Маликий сўзларига кўра, халқ оёққа турса, Фаллужада ҳарбий амалиёт ўтказишга эҳтиёж қолмайди.

Ироқ ғарбида жойлашган шаҳарда жангариларга қарши жангларда охирги уч кунда 300 дан зиёд инсон ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Ал-Қоидага алоқадор экани айтилган жангарилар Анвар вилоятидаги асосий шаҳар - Рамадинида ҳам айрим ҳудудлар устидан назорат ўрнатган.

Қўшма Штатлар ва Эрон жангариларга қарши ҳарбий ёрдам ҳарбий таклиф қилган.

Айни пайтда Ироқ расмийлари Фаллужага қуролли кучлар юборишдан бошқа илож қолмаётганини айтишади.

Жаноб Маликий аҳоли масканларига ҳужум қилмасликка буйруқ берган эса-да, Фаллужа аҳолиси шаҳарни ташлаб чиқа бошлаган.

Фаллужа ва Рамадида сунний мазҳабида бўлган қабилалар ва ҳаттоки маҳаллий полиция ҳукумат ва армияга қарши кўтарилган.

Улар шиалар етакчилик қилувчи Маликий ҳукумати сунний минтақаларга эътибор бермасликда ва мазҳабпарастлик қилишда айблашади.

Ироқдаги Би-би-си мухбирига кўра, охирги йилларда бир оз сусайган мазҳаблараро келишмовчиликлар яна кучаяётган кўринади.

Бу мавзуда батафсилроқ