BBC navigation

Шинжонлик генерал коммунистик фирқадаги лавозимидан четлатилган

Сўнгги янгиланиш 3 ноябр 2013 - 14:55 GMT

Пойтахт Пекин марказидаги Тянанмен майдонидаги портлашда Уйғур бўлгинчилари айбланар экан, Шинжон Уйғуристонидаги етакчи ҳарбий қўмондонлардан бири генерал Пенг Йонг коммунистик партия қўмитасидан лавозимидан олинган.

Бу ҳақда хабар тарқатаётган Хитой матбуоти генерал Пенг Йонгнинг партиядаги мавқеидан четлатилишига нима сабаб бўлганини очиқламаган.

Генерал Пенг Йонг Шинжон Коммунистик партияси доимий қўмитасининг аъзоси бўлган.

Унинг аъзолиги бекор қилингани ҳақида Шинжоннинг кундалик рўзномаси хабар қилган.

28 октябр куни Пекиннинг Тянанмен майдонида тўсатдан автомобил оломон устига юрган ва кейин портлаб кетган.

Хитой расмийларига кўра, автомобил ичида бўлган 3 киши ва 2 йўловчи ҳалок бўлган.

Кўплаб одамлар жароҳатланган.

Хитой давлат матбуоти хабар қилишича, бу Уйғур бўлгинчиларининг ҳужуми бўлган.

Ушбу ҳужумни режалаштирган "исломий жангарилар 400 литр ёнилғи, қурол-яроғ ва 40 минг юан ёки 6600 АҚШ долларини йиққанлар", дея хабар қилади давлат матбуоти.

Расмийлар ҳужумни режалаштиришда 8 кишини гумон қилишларини айтганлар.

Хитойнинг энг етакчи хавфсизлик мулозими сўзларига кўра, ушбу ҳужумга Шарқий Туристон Исломий Ҳаракати бўлгинчилари туртки берганлар.

Тянанмендаги ҳодисадан кейин Шинжонда хавфсизлик чоралари янада кучайтирилган.

Хитой ҳукумати Шинжондаги кўплаб ҳужумларда Шарқий Туристон Исломий Ҳаракатини айблаб келади.

Бироқ Би-би-си мухбирига кўра, Шарқий Туристон Исломий Ҳаракатининг Хитой ичкарисида бирор жиддий ҳужумни уюштиришга қодир эканига кам одам ишонади.

Уйғур фаолларига кўра, Хитой давлати Шарқий Туристон Исломий Ҳаракати деган номдан Уйғурларга нисбатан ўтказаётган қатағонини оқлашда фойдаланиб келади.

Ҳозирги пайтда Шинжонда тўққиз миллион Уйғур истиқомат қилиши айтилади.

Бироқ бу ҳудудга Хитойнинг бошқа жойларидан тобора кўп хитойлик Ҳанлар кўчиб келишар экан, Уйғурлар Шинжондаги миллий озчиликка айланиб бормоқда.

Мухбирларга кўра, Шинжонда хитойлик Ҳанларнинг сиёсий ва иқтисодий устунлиги тобора кучайяпти.

Security in Xinjiang appeared to have been tightened in the wake of the attack, correspondents said.

Шинжон Уйғуристонида шу йилнинг апрел, июн ва август ойларида қонли зўравонликлар кузатилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.