BBC navigation

Депортация қилинган 15 ёшли қизга Францияга қайтиш таклиф қилинди

Сўнгги янгиланиш 19 октябр 2013 - 13:51 GMT

Леонарда синфдошлари кўзи ўнгида олиб кетилган

Франция Президенти Франсуа Олланд ўқувчилар автобусидан чиқариб олиниб, оиласи билан депортация қилинган Рома лўли қиз ўқишини тамомлаш учун Францияга қайтиши мумкинлиги, бироқ унинг оиласига рухсат йўқлигини айтди.

15 ёшли Леонарда Дибрани беш ака-укаси, опа-сингиллари ва ота-онаси билан биргаликда ой бошида, бошпана аризалари қондирилмагач, депортация қилинганди.

Мазкур иш мамлакат бўйлаб талабалар гуруҳлари томонидан норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Шанба куни чоп қилинган ҳукумат тергови депортация қонунни бузмаган дея хулоса қилган.

Бироқ, тергов мактаб ўқувчиларига қарши депортация чоралари ўқув соатларидан ташқарида амалга оширилиши кераклигини тан олган.

Дибранилар оиласи беш йил аввал Косовони тарк этиб, Франция шарқидаги Дубс вилоятида яшаб келишаётганди. Улар Косовода лўли бўлганлари учун камситилишларини даъво қилиб бошпана сўраганлар.

Ўқувчилар Леонарданинг депортация қилинганидан норозилик билдириб полиция билан тўқнашдилар

Уларнинг бошпана аризаси қондирилмагач, мамлакатдан чиқариб юборилишлари ҳақида қарор қабул қилинган. Икки марта кечиктирилиши ортидан депортация ниҳоят октябрь ойига мўлжалланган. Оиланинг отаси бошқа шаҳарда қўлга олиниб, 8 октябрда мамлакатдан чиқариб юборилган.

Леонарда тун оша ўз дугонасининг уйида қолган ва полиция оилани депортация қилиш учун келганида уйида бўлмаган.

Полиция сўнгра уни синфдошлари билан бир кунлик сафарга чиққан вақти мактаб ўқувчилари олдида олиб кетган. Бутун оила ўша куниёқ Косовога учирилган.

Жаноб Олланд Франция телевидениеси орқали чиқиш қила туриб: "Агар у Францияда мактабни давом эттиришни истаса ва буни сўраса, унга рухсат берамиз," - деб айтди.

Айни дамда у бу таклифнома фақат Леонарданинг ўзига қаратилганини урғулади.

Леонарда оиласисиз якка Францияга қайтмаслигини билдирди.

"Оиламни ташлаб кетмайман. Мактабга бориши керак бўлган одам якка мен эмас, ака-укалари ва опа-сингилларим ҳам бор," - деб айтган у AFP хабар агентлигига.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.