BBC navigation

Афғонистон: Толибон исёнчилари АҚШ консуллигига ҳужум қилишди

Сўнгги янгиланиш 13 сентябр 2013 - 08:20 GMT

Ҳужум АҚШ консуллиги дарвозаси ўнгида юз берган кучли портлаш билан бошланган

АҚШ ва Афғон кучлари Толибон исёнчиларининг ғарбий Ҳирот шаҳридаги АҚШ консуллигига қилган ҳужумини бартараф этганлар.

Эрта тонгда амалга оширилган ҳужумда икки афғон полициячиси, бир хавфсизлик ходими ва тўрт ҳужумчи ҳалок бўлган.

АҚШ консуллиги ходимларига зиён етмаганини айтган.

Толибон ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Консуллик дарвозлари ўнгида юз берган кучли портлаш ортидан консулликка яқин биноларда отишмалар бошланган.

Хорижий кучлар 2014 йилда Афғонистондан чиқиб кетишини эълон қилган эса-да, уларга қарши исёнчилар ҳужумлари мунтазам юз бериб туради.

Ҳиротда содир этилган ҳужумда 17 нафар оддий фуқаро, жумладан аёллар ва болалар жароҳат олган.

Эрон чегараларига яқин жойлашган Ҳирот охирги йилларда нисбатан тинч шаҳар ҳисобланарди.

Ҳиротдаги АҚШ консуллиги авваллари тўрт юлдузли меҳмонхона жойлашган бинода тўрт йил муқаддам очилган эди.

Кобулдаги Би-би-си мухбири Дэвид Лойннинг айтишича, бу ҳужум Толибларнинг Афғонистонда тинчликни издан чиқаришга қодир эканлигини кўрсатади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.