BBC navigation

Британия парламенти Сурияга қарши эҳтимолий ҳужум таклифига рози бўлмади

Сўнгги янгиланиш 29 август 2013 - 22:17 GMT

Британия парламенти Сурияга ҳарбий ҳужумни ёқламади

Британия парламенти аъзолари Башар Ал Ассад режимини кимёвий қуроллардан фойдаланишининг олдини олиш учун эҳтимолий ҳарбий ҳужум режасига қарши овоз беришди.

Ҳукумат таклифига қарши овозлар сони 285, ёқлаганлар эса 272 нафар бўлган.

13 овоз билан фарқланган кўпчилик Сурияга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳужумни рад этган.

Бош вазир Девид Камерон Британия парламенти Сурияга доир ҳарбий чорага қарши эканлигини эътироф этар экан, “ҳукумат ана шу овоз бериш натижасига монанд “ иш кўришини айтган.

Айни овоз бериш Америка бошчилигида Башир Ал Ассад режимига қарши ҳар қандай ҳарбий амалиётда Британия иштирокини рад этади.

Бу овоз бериш натижаси Девид Камерон ҳукуматига зарба деб кўрилмоқда.

Аммо Британия парламенти аъзолари агар БМТ мутахассислари кимёвий қурол ишлатилган деб хулоса қилган тақдирда ҳам ҳарбий аралашувга қарши чиқишлари кутилмаган воқеилик деб кўрилмоқда.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.