BBC navigation

Қиролича оиласида шаҳзода таваллуд топди

Сўнгги янгиланиш 22 июл 2013 - 20:03 GMT

Дунё матбуоти кутаётган хабар

Кенсингтон Саройи Кэмбриж Герцогиняси Кетрин Душанба куни маҳаллий вақт билан соат тўртдан йигирма тўрт дақиқа ўтганида кўзи ёриганини эълон қилди.

Ўғил чақалоқ 3кг 800гр эканлиги маълум қилинган.

Саройга кўра, чақалоқ ва онаси ўзини яхши ҳис этмоқда ва бу тунни туғруқхонада ўтказишади.

Матбуот хабарномасида чақалоқнинг отаси Шаҳзода Уилям ўз рафиқаси билан бирга бўлганлиги айтилади.

Қиролича, Эдинбург Герцоги, Уэлс Шаҳзодаси, Корнвол Герцогиняси, Шаҳзода Ҳарри ва иккала томон оила аъзоларига хабар етган ва улар мамнун эканликлари қайд этилади.

Чақалоқ Кембридж Герцоги ва Герцогинясининг тўнғич фарзандидир.

Ҳомиладорлик ойлари давомида Уильям ва Кейт ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини аниқламасликка қарор қилдилар.

Британия қироллиги оиласида янги ворис дунёга келгани ҳақидаги ҳужжат шифокорлар томонидан имзоланди.

Бу ҳужжат махсус хабарчи томонидан полиция ҳамроҳлигида Букингем саройига етказилди.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.