BBC navigation

Афғонистондаги портлашда инсонлар ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 9 март 2013 - 09:37 GMT

Пентагон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ўз кўзи билан кўришни хоҳлаган.

Пентагоннинг янги раҳбари Кобулга борган пайтида Афғонистон Мудофаа вазирлиги биноси олдида худкуш ҳужумчи ўзини портлатган, оқибатда камида тўққиз инсон ҳалок бўлган.

Афғон хавфсизлик кучларидан Би-би-сига айтишларича, худкуш ҳужумчи велосипед миниб келган.

Портлаш 20 тача кишини жароҳатлаган.

Расмийлар яраланганлардан айримларининг аҳвол оғирлиги, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкинлигини айтишган.

Кучли портлашдан сўнг отишма овозлари эшитилган. Ҳодисага масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Толибон интернетдаги хатида ҳужумни уюштирганини тасдиқлаб, бу Афғонистонга ташриф буюрган АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгл учун мужда эканини билдирган.

Олдинроқ нги вазифасини бошлаган жаноб Хейгл журналистларга "Афғонистонда нималар бўлаётганини ўз кўзи билан кўришни хоҳлаши"ни айтган эди.

"Менга у ерда нима бўлаётганини яхшироқ билиш зарур",- деган у.

Айни пайтда Афғонистонда 66 минг АҚШ аскарлари мавжуд бўлиб, кейинги йилдан уларнинг сони 34 минггача қисқариши айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.