BBC navigation

Писториус ишини текшираётган изқувар маҳкамага юз тутиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 21 феврал 2013 - 10:47 GMT

Изқувар Хилтон Бот Писториус ишини ўрганишда давом этиши ҳали номаълум.

Жанубий Африкалик изқувар, спортчи Оскар Писториуснинг ишини текшираётган Хилтон Ботанинг ўзи қотилликда айбланмоқда, деб тасдиқлайди полиция.

Тахмин қилинишича, Хилтон Бота икки йил олдин маст ҳолатда қурол ишлатишга алоқадор бўлиши мумкин.

Полиция вакилининг айтишича, Бота ва икки офицер май ойида маҳкамага юз тутиши керак.

Бу учала шахс давлат машинасида маст ҳолатда кета туриб, йўловчилар билан тўла микроавтобусга қарата ўт очишган.

2011 йилда бу ҳодиса ортидан қисқа муддатга қамалган Бота ва унинг шериклари иши ёпилади. Чоршанба куни бу ишга яна қайта мурожаат қилингани сабаби очиқланмаган.

Шунингдек, Хилтон Бота Писториус содир қилган қотилликни текширишда давом этадими ёки йўқлиги ҳам айтилмаяпти.

Сешанба кунги маҳкама жараёнида жаноб Бота Писториусга қарши янги далилларни ошкор қилган. Унинг айтишича, қотиллик саҳнасига биринчи бўлиб етиб келганида бир гувоҳ спортчининг уйидан қичқириқлар ва ўқ овозлари эшитилганини айтганини билдирган эди.

Жаноб Ботага кўра, уй қидирилганда Писториуснинг хорижий банк рақамлари ёзилган мемори стик топилган ва бу полицияда спортчи қочиши мумкин деган гумонни уйғотган.

Изқувар Бота Писториус рухсатсиз ўқ-дориларга эга бўлиш айбига ҳам юз тутишини айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.