BBC navigation

Спортчи Писториусга қотилликда айбланмоқда

Сўнгги янгиланиш 16 феврал 2013 - 15:07 GMT

Қотиллик айблови эълон қилингач, Писториус баланд овозда йиғлаб юборган.

Претория маҳкамаси олти марта паралимпиада чемпиони Оскар Писториусга ўзининг хушторини ўлдирганлик айбловини қўйган.

Айбланувчининг гаров эвазига озод қилиниши кейинги ҳафтада кўриб чиқилиши билдирилган.

Маҳкамани кузатган Би-би-си мухбирига кўра, Писториус айблов эълон қилинган пайт баланд овоз билан йиғлаб юборган ва бошини ушлаб қолган.

29 ёшли модел Рива Стинкамп 14 феврал кечаси жанубий африкалик спортчининг уйида отиб ўлдирилган эди.

Маҳкама Писториусни гаров эвазига озод қилиб туриши ҳақида қарор берганига қадар у полиция бўлимида қолади.

Шу билан бирга ҳакам ҳимоя томонининг бу масалани сешанба кунга қадар қолдириш сўровини қаноатлантирган.

Бироқ прокурор Писториусга "қасддан одам ўлдириш" айбловини қўйиб, ҳибсда сақлашни талаб қилмоқда.

Писториус полиция машинасидан юзини курткаси ва блокноти билан ёпган ҳолда журналистларнинг камералари таъқиби остида тушган.

Журналистларга маҳкамадаги жараённи қисман суратга олишга рухсат берилган.

26 ёшли Писториуснинг ҳимоячиси ўзининг мижози кучли руҳий ҳаяжон остида эканлигини айтган.

Ҳимоя томони спортчининг хавфли жиноятчи эмаслигини айтиб, гаров эвазига озод қилиб туришни сўрамоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.