BBC navigation

Паралимпик югурувчи Оскар Писториус хушторини отиб ўлдирган

Сўнгги янгиланиш 14 феврал 2013 - 10:54 GMT

Жанубий Африкалик икки оёғи протез югурувчи Оскар Писториус Претория шаҳридаги уйида ўзининг хушторини отиб яралаган.

Бошидан ва танасининг юқори қисмидан жароҳатланган аёл ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Хабарларга кўра, ногирон спортчи севгилисини уйига бостириб кирмоқчи бўлаётган талончи деб қабул қилган бўлиши мумкин.

Ҳодиса эрталабки соат 4 билан 5 ўртасида рўй берган.

Полиция 9 миллиметрли тўппончани мусодара қилган.

Претория полицияси ҳодисадан сўнг Оскар Писториусни ҳибсга олган.

Полиция унинг исми-шарифини эълон қилмаган, бироқ 26 ёшли эркак одам ўлгани муносабати билан қамоққа олинганини маълум қилган.

Ногирон спортчининг хуштори 30 ёшли Рива Стинкамп дейилмоқда.

Жанубий Африка жиноятчилик кўрсаткичлари энг юқори мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Бундан олдинги суҳбатларида Писториус кечқурун тўппонча билан ухлашини айтган.

Айрим хабарларга кўра, Рива Стинкамп Twitterдаги саҳифасида "Севишганлар куни"да Оскарга кутилмаган совға қилмоқчи бўлгани ҳақида ёзган.

"Лезвие учида югурувчи"

Оскар Писториус олимпиада ўйинларида қатнашган илк икки оёғидан ҳам ажралган спортчи бўлган.

Би-би-си мухбирига кўра, ушбу янгилик Жанубий африкаликларни ларзага солганлар.

Чунки Оскар Писториус ўзининг олимпиада муваффақиятлари билан Жанубий Африка миллий қаҳрамонларидан биридек кўрилади.

Оскар Писториус туғилганида икки оёғининг тиззасидан пастки қисмида суякларисиз туғилган.

Кейин оёғининг тиззасидан пастки қисми ампутация қилинган.

У соғлом спортчилар билан бир сафда югуриш ҳуқуқини қўлга киритиш учун "маҳкама кураши"ни бошидан ўтказишига тўғри келган.

У 2008 йилда Атлетикачилар Федерацияларининг Халқаро Ассоциациясига қарши маҳкама ишини ютиб чиққан.

Ассоциацияга кўра, Писториус оёғидаги карбон протезлар унга бошқаларга қараганда тезроқ югуриш имконини беради.

Протезлари учун унга "лезвие учида чопадиган югурувчи" деган ном беришган.

Оскар Писториус биринчи марта 2011 йилда соғлом спортчилар билан бирга югуриб кумуш медални қўлга киритган.

У 2012 йилги Лондон Олимпидасида 400 метр масофага югуришда ярим финалга чиққан.

Паралимпиада ўйинларида икки олтин ва кумуш медалларини қўлга киритиб, бу турдаги мусобақаларда рекорд ўрнатган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.