BBC navigation

Барак Обама: Афғонистондаги уруш 2014 йилда тугайди

Сўнгги янгиланиш 13 феврал 2013 - 09:46 GMT

Барак Обама Афғонистондаги Америка қўшинларининг сонини ярмига камайтиришга ваъда берган.

АҚШ Президенти этиб қайта сайланганидан кейин Конгрессдаги илк йиллик мурожаатида Барак Обама мамлакат ички сиёсати билан бирга ташки сиёсат масалалари, жумладан Афғонистондан қўшинларни олиб чиқилишига тўхталган.

Жаноб Обама Афғонистондан жорий йилда 30 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчилар уйларига қайтишини ваъда қилган.

Шу тариқа Афғонистондаги 66 минг Америка қўшинларининг сони ярмига камаяди.

Америка Президенти айни пайтда АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда хавфсизликни таъминлашда мамлакат раҳбариятини қувватлаш масъулиятини ўз зиммасига олишини билдирган.

Барак Обама бу борада Президент Ҳомид Карзайни хабардор қилинганини айтган.

2011 йилда Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишини эълон қилган Оқ Уй раҳбарияти Афғонистонда 3-4 мингга яқин ҳарбийларини сақлаб қолиниши, шу билан бирга маслаҳатчилар сафи кенгайишини маълум қилган.

Барак Обама ўз нутқида иқтисодни кўтаришни устувор вазифа деб билишини, у ишлаётган америкаликларга яхшироқ турмуш ясашни исташини билдирган, Конгрессдан бюджет камомадини камайтиришда бирга ишлашни сўраган. Конгрессдаги чиқишида Барак Обама Америкада ўт очувчи қуроллар устидан назоратни кучайтириш ва дўконларда сотиладиган қуроллар турини қисқартириш таклифини ҳам берган.

Обама нутқидан бир кун олдин Шимолий Корея атом бомбаси синовини ўтказган. "Бундай хавф учун қандай жазо чоралари кўрилиши бутун дунёга кўрсатилиши", шунингдек Эрон билан ядро лойиҳаси бўйича музокараларга тайёрлигини билдирган жаноб Обама Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада "мураккаб ва беқарор" вазият сақланиб қолаётганлигини айтган.

Обама АҚШнинг терроризмга қарши курашини шундай изоҳлаган:" Биз ўғилларимизни хорижга жўнатмаслигимиз лозим. Биз терроризмга қарши мустақил курашаётган мамлакатларга кўмак кўрсатамиз. Яъни, Яман ва Ливия каби мамлакатларга, шунингдек бизнинг иттифоқчиларимиз Малида курашаётгани каби ёрдамларни беришимиз мумкин",- деган у.

Жаноб Обаманинг сўзларига кўра, "Ал-Қоида"нинг олдинги хавфи айни пайтда йўқ ва АҚШ кенг миқёсда уруш олиб боришига эҳтиёж қолмаган. Шу билан бирга Президент Обама терроризмга қарши курашда унинг олиб борадиган сиёсати қатъий қонун доирасида ва шаффоф тарзда олиб борилишини ваъда қилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.