BBC navigation

Генерал Дўстум юртида Ўзбек аёли ҳокимлик қилади

Сўнгги янгиланиш 22 январ 2013 - 14:51 GMT

45 ёшли Сайёра Шикиб Саодат Афғонистон тарихида ва яна ўзбеклар яшовчи туманда ҳокимлик лавозимини эгаллаган илк аёл киши бўлди

45 ёшли Сайёра Шикиб Саодат Афғонистон тарихида ва яна ўзбеклар яшовчи туманида ҳокимлик лавозимини эгаллаган илк аёл киши бўлди.

У ҳокимлик қилувчи Хўжа Дўккоҳ туманида афғон ўзбеклари етакчиси сифатида кўрилувчи генерал Абдулрашид Дўстум таваллуд топган.

Шу пайтгача Афғонистоннинг замонавий тарихида аёл киши туман ҳокими бўлиб фаолият юритмаган.

Шикиб Саодат хонимлари бугундан бошлаб шимолий Жаузжон вилоятининг Хўжа Дўккоҳ туманига расман ҳокимлик қилишни бошлайди.

Туман вилоят марказидан 25 чақиримча узоқликда жойлашган.

Хўжа Дўккоҳ Афғонистон сиёсатидаги муҳим шахслардан бўлган, собиқ коммунист ва афғон ўзбеклари етакчиси сифатида кўрилувчи генерал Абдулрашид Дўстум таваллуд топган макон саналади.

Афғонистон ҳукуматига мухолифатда бўлган "Миллий Исломий Уйғониш" партияси раҳбари бўлмиш генерал Абдулрашид Дўстумни мамлакат шимолидаги кўплаб ўзбеклар ўз йўлбошчилари, деб ҳам билишади.

Сайёра Шикиб Саодат ҳокимлик қилувчи Хўжа Дўккоҳ туманида афғон ўзбеклари етакчиси сифатида кўрилувчи генерал Абдулрашид Дўстум таваллуд топган

Минтақадан мухбиримиз Сайёра Самадийнинг айтишича, бу каби ҳолат ўзлари учун ғайриодатий бўлса ҳам, туман аҳолиси ўзларига аёл киши ҳокимлик қилишини хуш қарши олишган.

"Биз бу хабардан хуш бўлдик. Еримиз мўл, аммо сувимиз йўқ, йўллар, тиббиёт масканлари ва мактабларнинг аҳволлари хароб. Янги ҳоким бизга кўп ваъдаларни берди. Энди кўрамиз, қани уларни амалга оширармикан ёки йўқми", дейди маҳаллий яшовчилардан бири.

Ўзларига аёл кишининг ҳоким этиб тайинланишидан хурсанд эканликларини айтган бошқаларининг наздларида эса, шу баҳона туманлари Афғонистон тарихида қолади.

Улар Сайёра Шикиб Саодат хонимлари ўзларига ҳар қандай эркакдан кўра яхшироқ хизмат қилишига иймонлари комил эканини айтишмоқда.

Янги ҳокимнинг ўзи эса, қўл остидаги мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиб, қийинчиликларни бартараф этиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берган:

Сайёра Шикиб Саодат

Афғонистондаги илк аёл туман ҳокими. Бугундан бошлаб Жаузжон вилоятининг генерал Абдул Рашид Дўстум туғилган Хўжа Дўккоҳ туманига ҳокимлик қилишни бошлайди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Сайёра Шикиб Саодат хонимлари Толибон тузуми қудратга келган 1996 йилга қадар Афғонистонда тил ва адабиёт муаллими бўлиб ишлаган.

Янги афғон ҳукумати ҳокимиятга келиши ортидан, Ўзбекистонга қўшни шимолий Мозори Шариф шаҳрида ташқи ишлар бўйича идорада фаолият олиб борган.

Ундан кейинги фаолиятини эса, парламент вазирлигида ходим бўлиб давом эттирган.

Шикиб Саодат хонимлари ҳозир ўзининг ҳуқуқшуносликдан ҳам таҳсил олаётганини айтади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.