BBC navigation

'Улоқчи болалар' Оскардан қуруқ қолди

Сўнгги янгиланиш 15 январ 2013 - 11:32 GMT

Афғонистонлик 14 ёшли Фавод Муҳаммадий бош роллардан бирини ижро этган "Улоқчи болалар" фильми қисқа метражли ҳаётий можаро номинациясида Оскар мукофотини ололмади.

Фильм америкалик фильм устаси Сэм Френч томонидан ишланганди.

Ушбу номинация бўйича Оскар мукофоти Жанубий Африкадаги сомалилик қочқинлар ҳаётидан ҳикоя этувчи "Асад" фильмига насиб этди.

Ўша пайтда 12 яшар бўлган Фаводнинг Афғонистонга илк Оскар мукофоти келтириши кутилганди.

Фавод ушбу фильмда суратга тушгунга қадар пойтахт Кобул кўчаларида харита сотиб, оиласидагиларни боқиб келган.

Отаси ўлиб кетгани боис, бутун рўзғор ташвиши Фаводнинг жимитдек елкасида бўлган.

Аммо қилаётган ана шу тижорати сабаб бир кун келиб режиссёр Сэм Френч билан танишиб қолиб, кино юлдузига айланиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак.

Энди эса, унинг зумраддек яшил кўзлари ва қоракуяга беланган юзи Лос-Анжелесдан тортиб, Лондонгача йирик кинотеатрлар экранларидан кулиб турибди.

"Мен афғон фильмлари ва бошқаларникини ҳам кўп кўрганман. Ўша пайтда менда актёр бўлишга ҳавас уйғонган. Кейин эса, Сэм Френчни учратиб қолдим. Шундай қилиб, орзум рўёбга чиқди", дейди кўзлари чақнаб Фавод.

Фавод Муҳаммадийнинг кўнглидан нималар кечмоқда? -радиолавҳамизда батафсилроқ тингланг:

Фавод Муҳаммадийнинг кўнглидан нималар кечмоқда?

Радиолавҳа

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Оскарга даъво қилаётган фильм

"Улоқчи болалар" фильми бир кун келиб чавандоз бўлиб, улоқ тушиш хаёлида бўлган кобуллик икки болакай ҳақида.

"Улоқчи болалар" фильми бир кун келиб чавандоз бўлиб, улоқ тушиш хаёлида бўлган кобуллик икки болакай ҳақида.

Фильм қаҳрамонларидан бири Фаводга ўхшаб, кўчада майда-чуйда сотиб юради. Бошқаси эса, отасининг қоп-қоронғу устахонасида эртадан кечгача болта чархлайди.

"Мен ўз фильмим билан бу болаларда ҳам ёрқин келажакка умид, гўзалдан-гўзал орзулари борлигини кўрсатмоқчи бўлдим. Ғарб буни кўрмаган. У ерда бир гуруҳ худкуш ҳужумчиларию Толибонни кўрсатишади," дейди фильм устаси.

Режиссёрнинг айтишича, Фаводни тўғридан-тўғри кўчадан олиб келишгани учун ролга тушиб кетиши бироз қийин бўлган.

Афғонистонлик иккинчи болакай эса, икки ёшидан бошлаб турли фильмларда кўриниш берган ва отаси ҳам режиссёр бўлгани учун у қадар қийналмаган.

Бундан ташқари, америкалик фильм устаси уларнинг ўринларини ҳам алмаштиришга қарор қилади.

Ёш актёрни кўча боласига айлантириб, Фаводни чархчи отасининг ҳунарини эгаллашга мажбур ўғилга айлантиради.

Фильмнинг ўзи ҳам Афғонистонда суратга олинган.

Фавод

"Мен ҳеч қачон Фавод Муҳаммадийдек бағрикенг одамни кўрмаганман. Шу сабаб, ундан кўнгил узиб кетолмадим. Жуда ёқимтой, менга ниҳоятда маъқул келди", дейди Сэм Френч.

Муҳаммад ҳозир 14 ёшда. Қатор ҳомийларининг қўллови билан мактабдаги таҳсилини ҳам давом эттирмоқда. Ўзлаштириши ҳам аъло даражада. Инглиз тилини пухта эгаллашни ҳам мақсад қилган.

"Мен Кобулнинг Товуқ кўчасида харита сотиб юрган пайтимда инглизчани оз-моз билардим. Аммо инглизчада на-да равон гапира олар ва на-да бирор нарса ёзолардим. Ҳозир эса, инглиз тилини мактабда ўрганаяпман", дейди Фавод.

"Улоқчи болалар" Afghan Film Project нотужжорий гуруҳи томонидан ишланган илк фильмдир.

Оскар мукофотига даъвогарлик қилаётган фильм гуруҳга 200.000 АҚШ доллардан сал ошиқроққа тушган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.