BBC navigation

Америка истихбороти ҳисоботи: 2030-йилгача Осиё АҚШдан ўзиб кетиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 11 декабр 2012 - 12:39 GMT

Охирги йилларда дунё бўйлаб йирик шаҳарлар сони ортиб бормоқда

Америка истихбороти тайёрлаган ҳисоботда таъкидланишича, 2030-йилга бориб, Осиё иқтисодиёти АҚШ ва Оврўпо иқтисодиётидан, улар қўшиб ҳисобланганда ҳам, қудратлироқ бўлади.

Келгуси 20 йил ичида Хитой иқтисодиёти йириклиги бўйича АҚШдан ўзиб кетади, дейилади Истихборот бўйича Миллий Кенгаш ҳисоботида.

Унда, шунингдек, аҳолиси кексайиб бораётган дунёнинг ривожланган мамлакатларида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва яшаш даражасининг пасайиши ҳақидаги огоҳлантириш ўрин олган.

"2030 глобал тенденциялар" номли ҳисобот Барак Обама президентлиги иккинчи муддатининг бошланишида нашр этилган.

Ҳисобот Оқ Уй янги маъмурияти ходимларига мўлжалланган ва уларга стратегик режаларни қабул қилишда ёрдам бериши лозим.

Ҳар тўрт йилда нашр этилувчи ушбу ҳисобот дунёни ўзгартираётган “мегатенденциялар” ҳақида маълумот бериш мақсадини кўзлайди.

Ғарбнинг заифлашуви

"Оврўпо, Япония ва Россия иқтисодиётлари аста-секинлик билан заифлашиб боради", - деб таъкидланади ҳисоботда.

Бироқ ҳисобот муаллифлари башорат қилишларича, Хитой глобал муаммоларни ҳал этиш бўйича иттифоқларни тузишга қодир бўлган АҚШ сингари дунёнинг қудратли мамлакатига айланмайди.

Ҳисоботда қайд этилган "мегатенденциялар", шунингдек, инсон имкониятларининг ортиши ва таъсир доирасининг Ғарбдан Шарқ ва Жанубга кўчишини ўз ичига олган.

Муаллифлар дунё рўбарў бўладиган глобал муаммолар қаторига аҳолининг кексайиши, ўрта синфнинг ўсиши ва шунингдек табиий манбаларнинг озайишини киритганлар.

Ҳисоботнинг илова қилишича, келгуси 20 йил ичида Қўшма Штатлар энергетик мустақилликка эришади, дунё бўйлаб шаҳарлар аҳолиси кескин ортади.

Бундан ташқари муаллифлар келгуси 20 йил ичида ҳарбий техника ривожланиши, давлатни идора этиш усуллари мукаммаллашиши, бўлгинчиликнинг кучайиши ва янги технологияларнинг пайдо бўлишини башорат қилганлар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.