BBC navigation

Миср: Мурсий армияга хавфсизликни таъминлашни буюрди

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 09:53 GMT

Армия президент қароргоҳини қаттиқ ҳимоя қилмоқда.


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдум олдидан қуролли кучларга мамлакатдаги хавфсизлик ва давлат идораларини қаттиқ қўриқлашга буйруқ берган.

Қоҳирадаги Би-би-си мухбири Жон Лайннинг айтишича, президентнинг бу буйруғи кузатувчиларда Миср яна ҳарбий бошқарувга томон қайтиши ҳақида хавотирларни уйғотади.

9 декабрда Мурсий ўзининг ваколатларини оширадиган фармонини бекор қилган, бироқ 15 декабрга белгиланган референдум ўтказилишини маълум қилади.

Мухолифат фикрича ҳукумат билан келишув учун бу қадам етарли эмас. Улар баҳсли конституция лойиҳаси бўйича мўлжалланган референдумни қолдиришни исташади.

Мамлакатдаги мухолиф гуруҳ ва партияларини бирлаштирган Мисрни миллий қутқарув фронти етакчилари якшанба куни йиғилишида президент таклиф қилган музокараларни рад қилиш қарорини берган.

Шу мақсадда мухолифат фаоллари сешанба 11 декабр куни бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ўтказишга чақиришмоқда.

Шунингдек, якшанба куни юзлаб мухолифатчилар Қоҳирада президент қароргоҳи олдига намойишга чиққанлар. Улар "Халқ тузум ағдарилишини хоҳлайди", "Мурсий ўз безориларингга маҳкам бўл" каби шиорларни айтиб қичқиришади.

Армия президент қароргоҳини ҳимоялаш мақсадида бетон тўсиқлар билан ўраб олган.

Ўз ўрнида Мурсий тарафдорлари ҳам президентни қувватлаш ҳаракатларини давом эттириш ниятида.

Тартибсизликларнинг бошланиши

Президент Мурсийнинг фармони Мисрда норозилик намойишлари ва намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларига олиб келганди.

Бу фармонга кўра, президент қабул қилган бирор бир қарорга қаршилик қилиш мумкин эмас, бунинг ҳуқуқий асослари олиб ташланиши кўзда тутилган.

Президент Мурсийнинг мухолифлари уни диктаторларга ўхшаб иш тутаётганликда ва жамиятнинг катта қисми фикрини инкор қилишда айблашди.

Бироқ Мурсийнинг ўзи президент сифатида ваколатларини кучайтиришдан мақсади инқилобни асраб қолиш эканини айтди.

29 ноябрда Мисрда бошланган тартибсизликлар орқасида бир куннинг ичида Конституцион ассамблея 234 моддадан иборат конституция лойиҳасини фақат Мурсий тарафдорлари овози билан маъқуллаган, либераллар ва насронийлар жамияти лойиҳани бойқот қилишади.

15 декабрда оммага тақдим қилинадиган лойиҳада шариат ҳуқуқий асос сифатида олиниб, матбуот эркинлиги ва аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги ҳақида сўз бормайди.

Нуфузли Ал-Азҳар ислом университети Муҳаммад Мурсийни 22 ноябрда қабул қилинган фармонни бекор қилиб, мухолифат билан музокаралар бошлашга чақирган эди.

Миср Президенти ўзининг қудратини кучайтирган фармони орқасидан мухолифлари - собиқ президент Ҳусни Муборак тарафдорларининг қаттиқ босими остида қолган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.