BBC navigation

Ўзбекистонлик аёл Британияда инсон трафикингига алоқадорлик айби билан қамоқ жазосига ҳукм этилди

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 11:59 GMT

Британияда чоп этиладиган "The Daily Mail" рўзномасининг ёзишича, аёлларни жинсий қуликка мажбурлашда шерик кўрилган Ўзбекистонлик Екатерина Колесникова 2 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

"The Daily Mail"га кўра, 42 ёшли Россия фуқароси Сергей Конарт билан бирга Екатерина Колесникова уч ярим йил мобайнида ўндан ортиқ аёлларни Шарқий Оврўпо давлатларидан Британияга ноқонунуий йўлда олиб келиб, Лондон ғарбий қисмида жойлашган исловатхоналарда фоҳишалик қилишга мажбурлаганлар.

Аёлларни бош эгишга мажбурлаш йўлида зўравонлик ва гиёҳванд моддалардан фойдаланилган.

Лондон маҳкамаларидан бири Конартни бу амалларда айбдор, деб топиб ўтган йили 10 йил муддатга Келесниковани эса 2 ярим йилга озодликдан маҳрум этган.

Бу ҳафта маҳкама томонидан Сергей Конарт алдамчилик билан ундирган 150 минг фунт стерлинг маблағни қайтариб бериши кераклиги ҳам айтилди.

Екатерина Колесникова ҳозирда қамоқдан чиқарилиб, миграция муаммолари ечилганга қадар ушлаб турилибди.

Маҳкамада гувоҳлик берган қурбонларга кўра, Конарт ва Колесникова аёлларга Британияда фаррошлик ёда емакхонларда хизматчи бўлиб ишлашни таклиф этганлар. Лекин мамлакатга етиб келишлари билан фоҳишаликка мажбурланганлар.

Екатерина Колесникова ўз таниш-билишларини ишга солиб Лондонда еттита уйни ижарага олиб, аёлларни жойлаштирган.

Маҳкамада қораловчи томоннинг айтишича, фоҳишаликдан бош тортишга ҳаракат қилган аёлларнинг оилаларига таҳдид-пўписалар қилинган.

Аёллардан кундалик равишда келиб тушган пуллар тортиб олиниб, банк ўтказмалари орқали шу заҳотиёқ Британиядан олиб чиқиб кетилган.

Сергей Конарт ва Екатерина Колесникова шу аснода 2007 йил июл ойидан 2010 йил декабр ойига қадар фаолият юритганлар.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.