BBC navigation

Эрга тегмагани учун бўғизланган

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 12:47 GMT

Ҳодиса душанба куни мамлакатнинг шимолий-шарқий Қундуз вилоятида юз берган

Афғонистонда 14 ёшли қизни пичоқ билан бўғизлаб кетган икки шахс қўлга олинган.

Ҳодиса душанба куни мамлакатнинг шимолий-шарқий Қундуз вилоятида юз берган.

Маҳаллий масъулларга кўра, гумондор шахслар аввалига қизни холасининг ўғлига сўраттиришган.

Яъни, қотиллик юз бермасидан аввал ўсмир қизнинг қўлини сўраб, уйига совчи юборишган.

Аммо унинг отаси уларга рад жавобини берган.

Ҳужумга учраган пайтда қиз ҳовлисининг яқинидаги булоқдан сув келтираётган бўлган.

Полиция масъулининг айтишича, "қўлга олинган шахслар қизингни берасан, деб аввал уйдагиларини қўрқитишган. Рози бўлишмагач, пичоқ билан уни бўғизлашган".

Юқори мартабали афғон мулозимлари ва қавм оқсоқолларига кўра, гумондор шахслардан бири қизга уйланмоқчи бўлган йигит бўлган. Иккинчисининг ҳам қизга бегона бўлмагани айтилмоқда.

Отаси эса, қизининг оила қуришга жуда ёш эканини айтиб, уларнинг қўлларини қайтарган бўлган.

Шу ой бошида худди шу вилоятда 16 яшар ёш жувонни жинсий зўрлаганлик айби билан тўрт полиция ходими қамалганди.

Маҳаллий фаоллар сўнгги йилларда Қундузда хотин-қизларга қарши маиший зўравонлик ҳоллари кучайганини таъкидлашади.

Уларга кўра, бу каби зўравонликлар аёлларнинг ҳаётдан кўз юмишлари билан якунланган ҳоллар ҳам оз эмас.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.