BBC navigation

Дунёнинг энг қудратли мусулмони ким?

Сўнгги янгиланиш 27 ноябр 2012 - 09:56 GMT

Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла бин Абдулазиз кетма-кет иккинчи йилдирки дунёнинг энг қудратли мусулмони, деб топилган

Икки шарафли ҳарам ходими Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла бин Абдулазиз кетма-кет иккинчи йилдирки дунёнинг энг қудратли мусулмони, деб топилган.

"Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхати Уммонда жойлашган Қироллик Исломий Стратегик Тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган.

Рўйхатда иккинчи ўринни Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон эгаллаган.

Дунёнинг учинчи энг қудратли мусулмони бўлиб бу йил Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI бўлиб чиққан.

Юқори тўртликни эса, Мисрдаги "Мусулмон биродарлиги" ҳаракати руҳоний лидери Муҳаммад Бедия якунлаган.

Айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Бедия ҳазратлари бу йил илк бор мазкур рўйхатга тушган.

Ушбу рўйхат 2009 йилдан буён Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда чоп этиб келинади.

Бундан мақсад эса, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларнинг Ислом олами, мусулмонларнинг бугунги дунёга таъсири ва одамларнинг Ислом динини яхшироқ англашларига кўмак беришдир.

"Улар - мусулмонлар, уларнинг эътиқодлари, ғоялари ва ишончларига бевосита таъсири қилувчи диний уламо ёки одамларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволларини ўнглашга хизмат қилган давлат раҳбари бўлиши мумкин", дейди ушбу китоб муҳаррири Абдулла Шлайфер.

Юқори ўнталик

Дунёнинг энг қудратли элликта мусулмони рўйхатига кирган аёллар эса, фақат Иордания Қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ ва Қатар жамғармаси раҳбари Шейха Моза бинт Носир ал-Миснед ҳазрати олиялари бўлишган, холос

Айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, рўйхатда юқори ўнликнинг барчасини сиёсий ва диний раҳбарлар эгаллашган.

Уларнинг орасида Қатар амири, Эрон Олий руҳоний раҳбари, Иордания подшоҳи, "Ал-Азҳар" университети буюк шайхи ва масжидининг буюк имоми, Индонезия президенти ва Туркиядаги "Нурчилар" оқими раҳбари Фатҳулла Гулен бор.

Миср янги президенти Муҳаммад Мурсий эса, рўйхатда 11-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган.

Алоҳида китоб ҳолида чоп этилувчи рўйхатда энг аввало дунёнинг элликта қудратли мусулмони исм-шарифи келтирилади.

Аммо, бу йилги рўйхатга қаралса, уларнинг орасида бирор бир собиқ Шўро давлати вакили йўқ.

Дунёнинг энг қудратли элликта мусулмони рўйхатига кирган аёллар эса, фақат Иордания Қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ ва Қатар жамғармаси раҳбари Шейха Моза бинт Носир ал-Миснед ҳазрати олиялари бўлишган, холос.

Қолган қудратлилар

Қолган Марказий Осиё давлатлари орасидан эса, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедовлар бу йилги рўйхатга тушишган

Кейин эса, жаҳонда катта обрўга эга бўлган 450 та мусулмон 15 та тасниф бўйича аниқлаб олинади. Аммо уларга ўрин берилмайди.

Яъни мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари инобатга олинади.

"Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхатида Ўзбекистонни мамлакат Бош муфтийси Усмон Алимов намоён этган.

Китобда келтирилган изоҳга қаралса, 2007 йилда ЮНЕСКО томонидан пойтахт Тошкентнинг "Исломий маданият маркази", деб топилишида қўшган ҳиссаси учун жаноб Алимов ушбу шарафга лойиқ кўрилган.

Қолган Марказий Осиё давлатлари орасидан эса, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедовлар бу йилги рўйхатга тушишган.

Собиқ Шўро давлатларини Озарбайжон президенти, бош муфтийси, яна бир ёш бир уламоси ва таниқли ҳофизи Олим Қосимов, Россия Бош муфтийси, Санкт-Петербург масжиди имоми, Чеченистон ва Татаристон президентлари намоён этишган.

Энг эътиборлиси шуки, Афғонистон Президенти Ҳомид Карзайдан ташқари, "Ҳаққоний" жангари гуруҳи раҳбарларидан Сирожиддин Ҳаққоний, "Ҳизби Исломий" гуруҳи лидери Гулбиддин Ҳикматёр, Толибон ҳаракати раҳбари Мулла Умар ва ўзининг ашаддий танқидчилиги билан танилган собиқ парламент вакили Малалай Жоя ҳам "Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхатига тушишган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.