Озари ва армани президентлари баҳсли ҳудуд юзасидан музокара ўтказмоқда

Сўнгги янгиланиш 23 январ 2012 - 11:42 GMT
Арманистон ва Озарбайжон президентлари

Тоғли Қорабоғ Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги энг баҳсли мавзу ҳисобланади

Россиянинг Қора денгиз бўйидаги Сочи шаҳрида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида икки кунлик тинчлик музокаралари бошланган.

Учрашув чоғида Россия президенти Дмитрий Медведев Арманистон ва Озарбайжон президентлари ўртасида тинчлик битими келишувига эришишга ҳаракат қилади.

Икки мамлакат баҳсли Қорли Қорабоғ минтақаси юзасидан чиққан тортишувлар сабаб 20 йилдан буён уруш ҳолатида турибди.

1994 йилда имзоланган оташкесимга қадар ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлганди.

Аммо мазкур оташкесимига тўлиқ риоя этилмайди. Отишмаларда иккала томондан ҳам аскарлар давомли ҳалок бўлиб туришади.

Лекин ушбу саммитнинг муваффақиятли ниҳоя топишига умид оз, дейди Тбилисидаги Би-би-си мухбири Дамиен МакГиннес.

Унинг айтишича, хавотир шундаки, бу оташкесимни идора қилиш мушкул ва ё давомийлигини кафолатлаш қийин.

Бунинг сабаби бир ёндан озари ва армани президентларининг тобора очиқроқ айтишувлари бўлса, бошқа бир томондан, Халқаро Инқироз Гуруҳидан Лауренс Шитснинг айтишича, иккала томонда ҳам ҳарбий кучларнинг тобора кўпроқ йиғилаётганидир.

"Бугунги кунда Озарбайжон Арманистоннинг йиллик бюджетидан кўра кўпроқ маблағни ўз армияси ва қурол-яроқларини такомиллаштиришга сарфламоқда. Беш йилдан кейин уруш жуда қимматга тушинини тасаввур қилиш қийин эмас. Чунки унгача Озарбайжон яхшигина қуролланиб олган бўлади. Бугун хатар шундан иборатки, ё у ва ё бу томон ҳозир зиддият учун вақт етилди деб ҳисоблайди, чунки кейинроқ вазият ўзгариши ва айни томон ўзига зарар етади деб ҳисоблайди," - дейди Лауренс Шитс.

Душанба куни Россия воситачилигида ўтадиган музокаралар икки давлат ўртасидаги муаммоларга барҳам беради дейиш мушкул. Иккала томон ҳам муросага тоби йўқлигини намойиш этмоқда.

Айримлар эса Россиянинг ўзи Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатилишига қарши деб ҳисоблайди.

Озарбайжонлик сиёсатшунос Арастун Оружлига кўра, ҳозир Боку ва Ереван ўртасидаги "музлатилган" қарама-қаршилик Москва учун айни муддаодир.

Ушбу зиддиятни кўрсатиб Россия қўшинларини минтақада ушлаб туриши мумкин бўлади.

Эрон билан боғлиқ нозик вазият манзарасида бу Кремл учун муҳим бир омил.

"Россиядаги сиёсий вазият барқарор эмас, шунинг учун ҳам Россия минтақада сиёсий ва ё бошқа ўзгаришларни истамайди. Россия Жанубий Қовқозда азалий манфаатларга эга, бу билан агар Эронда нимадир рўй берса, айни беқарорлик минтақага ўтмаслигини кафолатлаши зарур. Россия минтақани ўзининг геосиёсий манфаатлари доирасида кўради", - дейди Арастун Оружли.

1990 йилларнинг бошларида Тоғли Қорабоғ минтақаси юзасидан Озарбайжон ва Арманистон ўртасида келиб чиққан уруш қарийб 30000 инсоннинг ёстиғини қуритган эди.

Бугун ҳар иккала томоннинг замонавий қурол яроқларга эгалиги назарда тутилса, ҳар қандай ҳарбий тўқнашув ўта жиддий ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

bbc.co.uk navigation

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.