
НАТО таркибидаги француз қўшинлари шу йил охирида Афғонистонни тарк этиши кутилади
Кобул шимолидаги Каписа вилоятида Афғонистон армияси аскари франциялик ҳарбийларга қарата ўт очган.
Улардан тўрт киши ҳалок бўлган, 16 нафари яраланган. Француз ҳарбийлари воқеа жойида афғон аскарини қўлга олишганини айтишмоқда.
Тўрт аскари ўлдирилганини тасдиқлаган НАТО эса ҳодиса борасида қўшимча маълумот бергани йўқ. Ушбу ҳужум ортида ким тургани ва ё афғон аскари Толибон тарафидан ёлланган бўлганми ё йўқми, деган саволлар ҳам очиқ қолмоқда.
Сўнгги ҳужум содир бўлган Тағоб туманида ҳали ярим йил илгари ҳам беш нафар франциялик аскар худкушлик ҳужумида ўлдирилганди.
Ҳозир НАТО кучлари таркибида Афғонистонда жойлаштирилган 3 ярим мингдан кўпроқ француз аскарлари жорий йил охирида чиқиб кетишни бошлашлари керак.
Афғон аскарлари тарафидан хорижий кучларга қарата ўт очиш сўнгги йиллари бир неча маротаба кузатилган. Кўп ҳолларда бу аскарлар аслида Толибон ёллаган жангарилар, деб айтилади.
Биз билан боғланинг
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
.












