Сўнгги янгиланиш 27 сентябр 2011 - 15:53 GMT

Саудия маҳкамаси ҳайдовчилик тақиқини бузган аёлни дарралашга ҳукм этди

Яқин йилларда хотин-қизлар сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар, бироқ автомобил ҳайдаш тақиқи сақланади

Саудия Арабистонидаги маҳкама мамлакатда жорий этилган хотин-қизларнинг автомобил ҳайдашлари тақиқини бузган аёлни жазолаш ҳақида қарор чиқарган.

Жазо ўн дарра уришни назарда тутади.

Номи Шема деб айтилаётган аёл шу йил июл ойида Жидда шаҳрида автомобил ҳайдашда айбдор деб топилган.

Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобил бошқаришлари тақиқи бекор қилиниши мақсадида кампания бошланган, у "Women2drive" деб номланади.

"Women2drive" кампанияси фаоллари айтишларича, Шема маҳкама қарори устидан аппелляция аризасини топширган.

Охирги ойларда Саудия Арабистони шаҳарларида бир неча аёллар автомобиллар рулларига ўтирганлар, бу амаллари билан улар Саудия подшоҳлигидаги хотин-қизларнинг автомобил ҳайдашларига бағишланган қонуннинг бекор қилинишига эришишни истайдилар.

Шема устидан маҳкама қарори чиқарилишидан икки кун олдин Саудия Арабистони Подшоси Абдуллоҳ мамлакатда 2015 йилдан бошлаб хотин-қизларнинг сайловда овоз беришларига рухсат этган.

Мухбирларнинг ёзишларича, яна икки аёлнинг йил охиригача худди шундай айблов билан маҳкама тортилиши кутилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

bbc.co.uk navigation

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.