BBC navigation

Ўзбекистонда "Ҳизб ут-Таҳрир"га аъзолик айблари билан аёллар жазоланди

Сўнгги янгиланиш 3 июл 2014 - 14:20 GMT

Одноклассникида радикал оқимлар борми?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Янгийўл ва Чиноз туманларида истиқомат қилувчи 7 аёлни "Ҳизб ут-Таҳрир" диний ақидапарастлик гуруҳига алоқадорлик айбловлари билан маҳкамага тортган.

Хабарларда айтилишича, уларга қарши Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-2 моддаси бўйича, айбловлар илгари сурилган.

Айтилишича, аёллардан иборат ушбу гуруҳ давлатга қарши фаолият олиб бориб, амалдаги Конституцияни бекор қилиш ва мавжуд тузумни ағдариб ташлашга, унинг ўрнида эса шариат қонунлари асосида фаолият олиб борувчи халифалик тузишни тарғиб қилган.

Бу мақсадда судланувчилар ижтимоий тармоқлардан, жумладан "Одноклассники" сайтидан фойдалангани келтирилади.

Би-би-си тафсилотларга ойдинлик киритиш мақсадида Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовга боғланиб, маҳкама иши борасида нималар маълумлигини сўради.

Ҳуқуқ фаоли ўзига аниқ бўлган маълумотларга таяниб маълум қилишича, ҳибсга олинган етти аёлдан олтитаси шартли жазо билан маҳкама залидан чиқарилган , бир аёлга саккиз йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Судланувчилар қаттиқ қийноқ ва босимлар остида кўрсатма беришга мажбурланган, дейди Суръат Икромов.

Ҳуқуқ фаолига кўра, саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган аёлнинг эри ҳам Ҳизбут Таҳрирга алоқадорлик билан турмада ўтирибди.

Суръат Икромов

00:03:11

Ўзбекистондаги инсон ҳақлари фаоли

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.