Президент Каримовнинг яна "қолишини" хоҳлайдиганлар кўпми?

  • 26 Июн 2014

Марказий Осиё янгиликларига ихтисослашган Central Asia News вебсаҳифаси ўтказган сўров натижаларига кўра, Президент Каримовнинг "Мен яна ишламоқчиман", деб айтган гапига ижобий ва салбий муносабатлар билдирганларнинг сони деярли тенг бўлган.

Вебсаҳифа "Президент Каримовнинг "ишлашни давом эттирмоқчиман" деган баёнотига муносабатингиз қандай?" деган саволни қўйган.

Бу сўровда 6 ярим минг саҳифа ўқувчиси қатнашган.

Салбий муносабат билдирганлар 42 фоиз, ижобий фикрдагилар 40 фоизни ташкил этган.

Президент Каримовнинг яна лавозимида қолишини хоҳлайдиганларнинг ҳам, бунга қаршиларнинг ҳам сони деярли тенглиги нимани англатади.

Ушбу саволга ўз фикрини билдирган АҚШда муҳожиротда яшайдиган сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошевга кўра, Каримовнинг қолиб ишлаши каби унинг кетиши ҳам мамлакатга катта хавфни олиб келиши мумкин.

"Чунки Каримов лавозимини бўшатгач, Ўзбекистонда нима бўлишини ҳеч ким айтиб беролмайди. Аҳвол жуда нозик", дейди таҳлилчи.

Бу мавзуда батафсилроқ