Ўзбекистон консулликларидан рўйхатдан ўтмаганлар ўзбек фуқаролигидан маҳрум қилинадими?

  • 19 Май 2014

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетган, аммо консуллик рўйхатидан ўтмаган 2000 га яқин киши ўзбек фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Бу ҳақдаги огоҳ ва рўйхатдан ўтмаган фуқаролар рўйхати хориждаги Ўзбекистон элчихоналарининг консуллик бўлими веб саҳифасида жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Олмониядаги консуллиги ушбу фуқароларнинг рўйхатини эълон қилган.

Фуқаролик ҳақидаги қонундан иқтибос келтирилишича, 5 йил давомида узрсиз сабаб билан консуллик рўйхатидан ўтмаганлар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилади.

Сўнгги йилларда хорижга чиқаётган ўзбекистонликлар паспорт ва фуқаролик масаласидаги расмиятчиликлар ва консулликларнинг ўзларига нисбатан муомаласидан шикоят қилишади.

Хўш, консуллик ҳисобида турмаган фуқаролар рўйхати нима учун айнан ҳозир пайдо бўлмоқда?

Би-би-си ушбу саволни Канадада яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва журналист Бахтиёр Шоҳназаровга берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002