BBC navigation

'Ҳуррият': Ўзбекистонда фуқаролик мавқеъини изҳор этиш жиноятми?

Сўнгги янгиланиш 5 март 2014 - 12:51 GMT

Медиа плейер

"Ҳуррият" туркумидан дастурларда Би-би-си таниқли фотограф Умида Аҳмедова ҳамда адабиётшунос олим Раҳимжон Раҳматни суҳбатга тортган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Жорий йилнинг 27 январ куни тошкентлик бир гуруҳ эркин ижодкорлар Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонасига Киевдаги намойишларни қўллаб-қувватлаб ёзилган баёнотни топширишган.

Уларнинг шу куни украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали ёнида тушган расмлари тезда интернетда тарқалади.

Ушбу расмлар Тошкентда ижодкорлар Оврўмайдонни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабарга илова қилинган эди.

Орадан икки кун ўтиб, милиция уларни ҳибсга олади.

Шу тариқа саккиз нафар ижодкорнинг ўз фуқаролик мавқеъларини изҳор этиш ҳаракати йирик миқдордаги жарима ва уч суткалик қамоқ жазолари билан тугайди.

"Ҳуррият" туркумидан дастурларда Би-би-си рухсат этилмаган намойиш қатнашчиларидан бири, таниқли фотограф Умида Аҳмедова ҳамда адабиётшунос олим Раҳимжон Раҳматни суҳбатга тортган.

Изоҳлар

 posting

Биринчи бўлиб изоҳ қолдиринг

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.