BBC navigation

Россияда ноқонуний пул ўтказиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинган

Сўнгги янгиланиш 26 ноябр 2013 - 16:24 GMT

Ноқонуний банк амалиётлари билан шуғулланган шахслар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Россия ички ишлар вазирлиги Москва ҳамда Перм шаҳарларидаги йирик бозорлардан ноқонуний пулларни ўтказиш билан шуғулланиб келган гуруҳни ҳибсга олганини маълум қилган.

Хабарда айтилишича, ноқонуний банк амалиётлари билан шуғулланган шахслар Россия, Гуржистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Ички ишлар вазирлиги уларнинг "Ҳизбу-таҳрир" аъзолари экани ва Россияда фаолияти тақиқланган айни ташкилотга маблағ йиғиш билан шуғулланганликларини айтган.

Ҳибсга олишларнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Би-би-си москвалик инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроев билан боғланиб, расмий хабарга муносабатини сўради.

Москвалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев билан суҳбат

Россия ҳудудида ноқонуний пул ўтказиш билан шуғулланганликлари айтилган гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.