BBC navigation

Nirvana дўконларига рейд уюштиришга ким журъат қилди?

Сўнгги янгиланиш 11 сентябр 2013 - 15:53 GMT

Жаҳон бўйлаб деярли барча DVD дўконлари ёпилмоқда.

Бунинг сабаби бир нечта. Биринчидан, интернетдан ҳам қонуний, ҳам ноқонуний йўл билан хоҳлаган мусиқа ёки филмни юклаб олишнинг имконияти ошиб бораяпти. Иккинчидан, Amazon каби онлайн дўконлари ўз молини магазинлардан кўра арзонроқ сотмоқда. Масалан, Буюк Британияда Woolworths, Zavvi/Virgin Megastores, Blockbuster, қатор HMV ва мустақил DVD лар билан савдо қилган дўконлар сўнгги бир неча йил ичида касодга учрамаслик учун ёпилишга мажбур бўлдилар.

Ўзбекистон ҳам бошқа мамлакатлардан фарқ қилмайди. Тошкентдаги танишларимнинг барчаси филм ва мусиқани ўз компютерига текинга юклаб олишади. Албатта, бу тўғри эмаслигини ҳамма тушунади, лекин бошқа илож йўқ. Битта DVD нинг нархига сиз Ўзбек серверларида хостинг хизматидан фойдаланаётган Ўзбек сайтларига тезлик билан боғлана оласиз. Бир ой давомида сифати ўта юқори бўлган филм ва мусиқаларни қисқа вақтда юклаб олишингиз мумкин ва энг муҳими бу бепул амалга оширилади.

Сал олдинроқ “Қозоғистон” кинотеатри ёнида жойлашган Nirvana савдо марказига кирдим. Бутун магазин бўм-бўш эди. Уйқусираб ўтирган сотувчи мени кўриб ҳайрон қолди. Чунки катта ва дабдабали дўконда мен ёлғиз мижоз эдим. Полдан шифтгача девор полкаларида Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқарилган DVD and CD лар тахлаб қўйилган. Сотиб олган DVD им пират нусхаси чиқиб, мен унга 10 доллар тўладим. Котрабандани сиз унинг муқовасидан ва умуман паст сифатидан дарров танийсиз. Худди сохта пулдек бир қарашдаёқ асл эмаслигини англаб оласиз. Назаримда, мен сотиб олган DVD Британиядан ҳам кўра жудда қиммат эди. Кейин мен ўйланиб қолдим, бизнес бу каби кетаверса, яъни дўконда бирорта мижоз бўлмаса ва Тошкент марказида жойлашгани учун қиммат ижара ҳақи тўлаверса, бу бизнес қандай қилиб касодга учрамаслиги мумкин? Ўзи бу тармоқ қай йўсин фаолият юритиб келган? Фаразларга кўра, Nirvana савдо марказлари бошқа мақсадларни назарда тутиб таъсис этилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, тармоққа ким эгалик қилиши ҳам кўпгина савол туғдиради. Баъзи интернет хабарларида айтишларича, Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ўзининг янги қўшиғини эълон қилганида, фақат эксклюзив тарзда Nirvana тармоғидан сотиб олиш мумкинлигини билдирган. Ишончли манбаларга кўра, Nirvana тармоғи Dadо гуруҳининг қўшиқчилари ака-ука Мадумаровларнинг қўлида. Улардан бири Рустам Мадумаров PanTerra овоз ёзиш студиясини ташкил қилган ва унга эгалик қилади. Мадумаровлар бу соҳада қаттиқ монополияни ўрнатганлар деб ишонилади. PanTerra эса Гулнора Каримовага тегишли Terra Group империяси тармоғига киради. Ака-укалар Гулнора Каримовага яқин бўлган Тошкентнинг ижодий элитаси орасида жуда нуфузли мақомга эга.

Шунинг учун ҳам бўлса керак, куни-кеча Гулнора Каримованинг Twitterда ўзининг ғазабини яширолмагани яққол кўзга ташланган. Унга кўра, ҳамма Хитойдан келган меҳмонлар билан овора бўлиб турганида, прокурорлар Nirvana дўконларига рейд уюштирганлар. Унинг бу мавзуга бағишланган твитларида Nirvana Ўзбекистонда ягона расмий дистрибьютор экани ва солиқ тўлаётгани ёзилган. Энди эса, унинг огоҳлантиришича, ҳамма Тошкентда контрабандага яна қайтади. У прокурорларнинг ҳаракатларига муҳолиф эканлигини шунчалар очиқ кўрсатганидан унинг ҳам бу бизнесга айрим алоқаси борлигини фараз қилиш мумкин.

Лекин Nirvana биринчи марта рейд нишонига айланаётгани йўқ. Бир неча йил олдин (2008) Фергана.ру хабар қилишича, Тошкент Солиқ бошқармаси ва муаллифлик ҳуқуқлари идораси мисли кўрилмаган кенг миқёсдаги қўшма амалиётни ўтказган. Ва натижада хорижий филмлар, мусиқа, компютер ўйинлари бўлган 100 мингдан ортиқ сохта DVD, VCD ва MP3 дисклар мусодара этилган. Ушбу амалиёт 2004 йилда Ўзбекистон имзолаган ва муалифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилган Берн конвенциясига мувофиқ ўтказилган бўлган. Фергана.ру суҳбатга тортган тошкентликнинг айтишича, “назаримда, бу бизнесни тортиб олишга ё Президент яқинлари ё-да хукуматдаги амалдорлар аралашган бўлишлари мумкин”.

Савол туғилади: Каримова хонимга алоқаси бор бизнес эканини била туриб, бу рейдга Ўзбекистон амалдорларидан кимнинг журъати етган? Назаримда, бу рамзий қадам эди, бу шунчаки унга дахлсиз эмаслигини эслатиб қўйиш учун бир ҳаракат бўлган.

Тошкентлик блоггер.

Изоҳлар

 posting

Биринчи бўлиб изоҳ қолдиринг

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.