Ўзбек-тожик чегарасида отилган аёл яқинлари жанозага қўйилмади

  • 25 Июл 2013
  • изоҳлар
Тожикистоннинг Суғд вилоятини Ўзбекистоннинг Фарғона водийси билан боғлаб турувчи чегаралар бир неча йил муқаддам беркитиб ташланган

Ўзбек чегарачилари ўзбек-тожик чегарасида отиб ташланган аёл яқинларини унинг жанозасида иштирок этишга изн бермаганлар.

Бу ҳақда Би-би-сига Гуландон Иброҳимованинг яқинлари маълум қилганлар.

Қўқонлик Гуландом Иброҳимова 23 июлга ўтар кечаси Сирдарё бўйича чегарачилар томонидан отиб ташланган.

57 ёшли Гуландом Иброҳимова ўзбек-тожик чагарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишда гумон қилингани айтилади.

Асли Тожикистон шимолидаги Ашт шаҳридан бўлган Иброҳимова хоним ёшлигида Қўқонга турмушга чиққан ва Ўзбекистон фуқаролигини олган.

Яқинларига кўра, Иброҳимова хоним икки мамлакат чегара ҳудудларида кийим-кечак сотиш билан шуғулланган.

Унинг қайси чегарачилар томонидан ҳалок этилгани аниқ эмас, аммо яқинлари ҳодиса учун ўзбек чагарачиларини айблашган.

Айтишларича, 23 июлга ўтар кечаси Гуландом Иброҳимова ўз турмуш ўртоғи билан Ўзбекистондан Тожикистонга келаётган пайти чегарачилар ўқидан нишонга олинган.

Ҳодиса ҳақида унинг эри дарҳол Тожикистондаги қариндошларига хабар берган.

Икки мамлакат ўртасидаги келишувга мувофиқ, чегара ҳудудларида яшовчи шахслар қўшни давлатда яшовчи яқинларини уч кун давомида визасиз бориб кўриш ҳуқуқига эгалар.

Аммо Ўзбекистон чегарачилари Тожикистоннинг Ашт туманини Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан боғлаб турувчи чегара нуқтасини бир неча йил муқаддам беркиб ташлаган эди.