BBC navigation

Британ маҳкамаси озодликдан маҳрум қилган ўзбекистонлик қочиб қолган

Сўнгги янгиланиш 19 феврал 2013 - 13:14 GMT

Медиа плейер

Лондондаги туман маҳкамаларидан бири хорижийлар учун сохта никоҳларни уюштириш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ таркибидаги Ўзбекистон фуқароси Фаррух Қосимовни 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Лондондаги туман маҳкамаларидан бири хорижийлар учун сохта никоҳларни уюшитириш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ таркибидаги Ўзбекистон фуқароси Фаррух Қосимовни 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Бироқ, айтилишича, Қосимов товон пули эвазига озодликка чиқарилган пайт Британияни тарк этган.

Унинг Ўзбекистонга қайтиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Маҳкамада айтилишича, маҳкамага тортилган жиноий гуруҳ сохта никоҳлар ортидан 35 миллион долларга яқин фойда кўрган.

Ҳозирда Фаррух Қосимовнинг қаердалигини билган одамлар тегишли идораларга хабар беришга чақирилган.

Фаррух Қосимовнинг фаолиятидан билвосита хабардор бўлган, Лондонда яшовчи ўзбекистонликлардан бирининг айтишича, сохта ҳужжатлар орқали Британияда қолиш ҳуқуқини киритаётган ўзбекистонликларни ҳам кам, деб бўлмайди

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.