BBC navigation

'Абу Сахий' карго хизмати нима учун ёпилди?

Сўнгги янгиланиш 18 феврал 2013 - 13:13 GMT

Ўзбекистон Президентининг айрим импорт товарларини олиб киришни чеклаш ҳақидаги фармони ортидан мамлакатга товар олиб кириш билан шуғулланувчи "Абу Сахий" карго хизмати ёпиб қўйилди.

"Абу Сахий" фаолият кўрсатмаётганлиги боис Ўзбекистон ичидаги тужжорлар четдан товар олиб келишда қийин аҳволга тушиб қолган ва эндиги фаолиятлари нима бўлишини билишмайди.

2013 йилнинг 29 январ куни президент Ислом Каримов “Маҳаллий махсулотнинг рақобатбардошлигини ошишириш ва ноқонуний товарлар олиб киришда курашни кучайтириш тўғрисида”ги қарори ортидан тужжорлар қийинчиликларга дуч келмоқда.

Қарор асосан 1 апрелдан бошлаб кучга кириши кутилаётган бўлсада Ўзбекистонга сотиш учун товарлар олиб кириш билан шуғулланган “Абу Сахий” ширкати фаолияти тўхтатиб қўйилди.

Тошкентлик "Наталя" (исми ўзгартирилган - Би-би-си) оёқ кийим савдоси билан шуғулланади ва шахсий дўкони бор.

У шу пайтгача товарларни "Абу Сахий" орқали Пекиндан олиб келган ва Тошкентда сотиб фойда кўрган. Товар келмай қолгани учун Наталя омборидаги бор молларни арзон гаровга сотиб юборишга мажбур.

“Абу Сахий"нинг нима бўлишини билмайман. Ширкатда қандайдир текширишлар кетаётган экан. Пекиндан "Абу Сахий"дан бошқа қандай фирма товаримни олиб келиб беришини билмайман. Келажакда нима иш қилишимни ўйлаб бошим қотган,” – дейди Тошкентдаги дўкондорлардан бири.

Ўзбекистонлик тужжорлар мамлакат ичида ишлаб чиқарилган товар билан расталарни тўлдириб бўлмаслиги ва уларнинг сифати боис харидорлар "қочиб кетиши"ни айтишади.

Кузатувчилар ушбу қарор тўлиқ амалга кирадиган бўлса ўзбек бозорларида кескин танқислик вужудга келиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Тадбиркор ва сиёсатчи айни дамда Ўзбекистондан чиқиб кетган Нигора Хидоятова бу каби қарор бундан 10 йил олдин ҳам чиққанини, аммо бироз вақт ўтиб яна четдан товар олиб кирила бошлангинини айтади.

Унга кўра Ўзбекистон ишлаб чиқариши ички бозорни таъминлашга қодир эмас. 10 йилнинг ичида ишлаб чиқариш ҳажми ўсмаган.

“Агар ишлаб чиқариш тайёр бўлганида, ишлаб чиқаришга йўналтирилган солиқ базаси қайта кўриб чиқиларди. Аммо реалликда биз ишлаб чиқаришдан кўра, Хитойдан олиб кириш фойдалироқ эканлигини кўраяпмиз. Албатта соя иқтисод сув каби чиқиш йўлини топиб олаверади. Шунинг учун ҳам асосан Хитойдан мол олиб киришади. Унга эҳтиёт қисмлардан тортиб, таркибий қисмларгача киради”, - дейди Нигора Хидоятова.

Тадбиркорга кўра айни дамда ҳукумат долларни Ўзбекистонда ушлаб туриш ҳаракатида импортга чеклов киритмоқчи. Айнан тужжорлар орқали Ўзбекистондан катта мидорда доллар чиқади.

Унинг айтишича, бу каби амалиётларда молларни Ўзбекистонга деярли ноқонуний олиб кирувчи "Абу Сахий" каби ширкатларнинг ўрни катта.

Савдогар Тошкентда ширкат вакилига пулни беради, улар сизга хориждан исталган товарни, хоҳлаган миқдорда айтилган жойга етказишади.

Хидоятова хоним "Абу Сахий"нинг ёпилиши ва унинг ўрнига шунга ўхшаш бошқа ширкат очилиши мумкинлигини тахмин қилади.

“Абу Сахий"нинг ташкил топишида Хитой томонидан бир хитойлик таъсисчилардан бўлган. Айни пайда ширкат хисобида унинг кўплаб пуллари йиғилиб қолган. Ширкатни ёпиб ҳисобни пулларни ҳисобда қолдириши ва ўрнига бошқа фирма очиши мумин,” – дейди Нигора Хидоятова.

Хидоятова хоним Ўзбекистонда букаби ҳолат “Зеромакс” ширкати билан кузатилганини айтади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.