BBC navigation

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўз сайтига ҳужум бўлганини рад этди

Сўнгги янгиланиш 31 январ 2013 - 14:01 GMT

Медиа плейер

Чоршанба куни давлат телевидениесининг расмий веб саҳифаси - mtrk.uz га ҳакерлик ҳужуми бўлгани ҳақида хабарлар олинган.Сайт бир муддат очилмай қолган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўз сайтига ҳужум бўлганини рад этмоқда.

Телевидение мулозими Би-би-сига техник муаммолар бўлиши мумкинлиги, аммо сайт яхши ҳимояланганини айтди.

Чоршанба куни Давлат телевидениесининг расмий веб саҳифаси - mtrk.uz га ҳакерлик ҳужуми бўлгани ҳақида хабарлар олинган.

Сайт бир муддат очилмай қолган.

"CLONE SECURITY ўзбек ҳакерлар гуруҳи" эканини айтган гуруҳ ўз таъбирича, "халққа ёлғон ахборот тарқатгани учун" давлат телевидениеси сайтини нишонга олганини айтган.

Ўтган ҳафта мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўз вебсайти ҳакерлик ҳужумига учраганини айтган ва ҳужум ортида Ўзбекистон ҳукумати турганини даъво қилган эди.

Швециядан журналист Қудрат Бобожоннинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ва унга мухолифатда бўлган гуруҳлар ўртасида ахборот уруши кетмоқда ва бу каби ҳакерлик ҳужумларининг кучайишини кутиш мумкин.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.