BBC navigation

Ўзбекистон ҳукумати янги йилни кенг қутлаш тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

Сўнгги янгиланиш 28 декабр 2012 - 13:59 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистон Маданият ва Спорт Вазирлиги мамлакатда Қорбобо ва Қорқизнинг тақиқлангани ҳақида интернетда пайдо бўлган хабарларни рад этган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон Маданият ва Спорт Вазирлиги мамлакатда Қорбобо ва Қорқизнинг тақиқлангани ҳақида интернетда пайдо бўлган хабарларни рад этган.

Вазирлик тарқатган хабарда айтилишича, Қорбобо ва Қорқизни тақиқлаш ёки уларнинг номларини ўзгартиришга ҳеч ким кўрсатма берган эмас.

Маданият ва Спорт Вазирлиги янги йил тадбирлари мамлакат бўйлаб ҳар йилгидан ҳам кўра тантаналироқ ўтаётганини таъкидлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат телевидениесидаги манба Би-би-сига байрам кўрсатувлари ва томошаларида анъанавий бўлиб келган Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз кампир каби қаҳрамонларнинг қатнашиши тақиқланганини билдирганди.

Безатилган янги йил арчаси ҳам экранда яққол кўзга ташланмаслиги кераклиги айтилган.

Ўзбекистон телевидениесининг исмини айтмаслигимизни сўраган ходимига кўра, бундай топшириқ миллий маданиятга ёт анъаналарнинг соя солмаслиги учун қилинаётган экан.

Унинг айтишича, журналистларга кўрсатувларда "Рождество" сўзини ишлатмаслик топширилган.

Қорбобо ва Қорқизлар ҳам ўзга маданиятнинг рамзлари сифатида тақиқланган.

Байрам кўрсатувлари фақат йил алмашинувига боғлаб тайёрланиши уқтирилган.

Шунингдек, боғча ва мактабларда ҳам янги йил ўрнига наврўзни байрам қилиш тавсия этилгани ҳақида хабарлар олинганди.

Айни пайтда ҳукумат 2013-йилнинг биринчи январидан бошлаб, болаларнинг боғча тарбияси учун олинадиган тўлов миқдорини оширган.

Би-би-си Тошкентнинг Сирғали туманидаги 109-боғча мудираси Азиза Тошматова билан боғланиб, аввалига янги йил тадбирлари қандай ўтаётгани ҳақида сўради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.