BBC navigation

Украинада йиғилган Chery машиналари Ўзбек бозорида сотилади

Сўнгги янгиланиш 25 ноябр 2012 - 13:50 GMT

Ўзбекистон Украина автомобил маҳсулотларига нисбатан кириш нархларини туширган.

Украина машиналари Ўзбек бозорини қанчалик ишғол қилиши ҳали вақт масаласи бўлса ҳам, ҳукуматнинг Chery автомашиналари учун акциз солиқларини камайтиргани бозорга мослашишнинг биринчи белгиси сифатида қаралмоқда.

Chery машиналари Ўзбекистонга кириб келишидан олдин, икки мамлакат ўртасида ўзига хос "автомашина уруши" бўлиб ўтгани айтилади.

Украина ва Ўзбекистон ўртасида юзага келган муаммолар боис, иккала мамлакат ҳам автомобилларни ўз ҳудудига олиб киришга чеклов эълон қилган эди.

Муносабатлар илий бошлагач, UZ-Daewooнинг Матиз ва Нексия машиналарини Украинага экспорт қилиш қайта йўлга қўйилади. Бунинг эвазига Ўзбек бозорига Украинада йиғилган Хитойнинг арзон Chery машиналари кириб келади.

Шу йилнинг баҳоридан бошлаб дастлаб буюртма асосида келтирилган Chery машиналари сентябр ойидан Тошкент автосалонларида эркин сотувга қўйилган.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Тошкент автосалонларида Chery автомашиналарига ҳозирча талаб яхши.

Украинада йиғилган Chery A13 маҳсулотининг Ўзбекистонда фақат биргина намунаси - ZAZ Forza белгиси остида сотилади.

109 от кучи ва 160 кмгача тезлик қувватига эга ZAZ Forza машиналарининг эркин савдодаги баҳоси 12минг 800 доллар қилиб белгиланган.

Автосалон ходимларига кўра, харидорлар автомашиналарни пул ўтказиш ва Visa карточкалари орқали сотиб олишлари мумкин.

Chery маҳсулотлари Украинанинг Запорож автомобил заводида йиғилади.

Ўзбекистонда маҳаллий UZ-Daewo заводининг маҳсулотлари қимматлиги, шу билан бирга аксарияти ташқарига чиқарилиши боис, украиналик тадбиркорлар ўз Chery машиналари бозори ривожланишига умид қилмоқдалар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.