Ўтган якшанба куни интернетдаги youtube видео бўлашиш порталида пайдо бўлган, муаллифлар таъбирича, "Каримов тузуми жиноятларини фош этувчи" филмни ҳозирга қадар етти ярим мингдан зиёд одам томоша қилган.

"Халқ фарёди" филми қамоқхонада ўлдирилган маҳбус аёли ҳикоясига асосланган
Ўтган якшанба куни интернетдаги youtube видео бўлашиш порталида пайдо бўлган, муаллифлар таъбирича, "Каримов тузуми жиноятларини фош этувчи" филмни ҳозирга қадар етти ярим мингдан зиёд одам томоша қилган.
"Глас народа" - "Халқ Фарёди" номли филм мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг баёнотларини ҳам чоп қилиб келадиган Туркистон ТВ мустакил видео портали томонидан юкланган.
Президент Ислом Каримовнинг 22 йиллик бошқаруви оқибатларидан ҳикоя қилувчи мазкур филм қизғин мунозараларни уйғотган.
Қамоқхонада ўлдирилган маҳбуснинг аёли экани айтилган қаҳрамоннинг ҳикоясига асосланган "Халқ фарёди" филмида Президент Каримов ва унинг ҳукуматига қарши бир қатор жиддий айбловлар илгари сурилади.
Филм узунлиги 54 дақиқадир.
Би-би-си Туркистон ТВ муҳаррири Камолиддин Йўлдош филм Ўзбекистон ичкарисида махфий тарзда тайёрланиб, Туркистон ТВга жўнатилганини айтади.
Би-би-си филм кўзлаган мақсадлари ҳақида Камолиддин Йўлдош билан суҳбатлашди.
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.