bbc.co.uk navigation

Ўзбекистон: Қаҳратон совуқ сабаб мактаблар ёпилаяпти

Сўнгги янгиланиш 7 феврал 2012 - 14:45 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистонда об-ҳавонинг ниҳоятда совуқлиги айрим чекка туманларида мактабларнинг ёпилишига ҳам сабаб бўлмоқда. Жиззах туманидан олинган хабарларга кўра, мактабларни иситиб бўлмаётгани боис, ўқувчилар мажбуран бир ҳафталик таътилга чиқарилганлар.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистонда об-ҳавонинг ниҳоятда совуқлиги мамлакатнинг айрим чекка туманларида мактабларнинг ёпилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Жиззах туманидан олинган хабарларга кўра, мактабларни иситиб бўлмаётгани боис, ўқувчилар мажбуран бир ҳафталик таътилга чиқарилганлар.

Мамлакатнинг жанубий ва шимолий минтақаларида ҳам худди шундай ҳолат кузатилаётганига оид хабарлар бор.

Ўзбекистонда қолган минтақа давлатларида бўлгани каби, бу йил қиш ўта қаттиқ келган.

Мамлакат шимолида тунлари ҳаво ҳарорати минус 25 даражагача совуб кетмоқда.

Аммо четга ёқилғи сотаётган Ўзбекистон ўз халқини ёқилғи билан таъмин этолмаяпти.

Ҳатто, шаҳарларда ҳам одамлар электр токи узиб қўйилиши ва газ босими пасайиб кетишидан азият чекмоқдалар.

Кўпчилик ўтин сотиб олишга пул етмаётганини айтади. Одамлар иложсиз мевали дарахтларни ҳам кесиб ёқишмоқда.

Биз Жиззах туманидаги вазиятни билиш учун маҳаллий фуқаролардан бирини суҳбатга чорладик.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.