bbc.co.uk navigation

ОИ Эронга қарши янги жазо чораларини қўллашга қарор қилди

Сўнгги янгиланиш 23 январ 2012 - 15:04 GMT
Оврўпо Иттифоқи ва Эрон байроқлари

Оврўпо Иттифоқи Эрон ядровий қурол тайёрлаяпти деб ҳисоблайди

Дипломатларга кўра, Оврўпо Иттифоқи (ОИ) Ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши янги жазо чораларини қўллашга келишиб олганлар.

Эрон нефтини сотиб олмаслик шулар жумласидандир.

ОИ Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётанда айблайди.

Эро бу даъволарни рад этади ва ўртадаги келишмовчиликни бартараф этиш йўли санкциялар эмас балки мулоқот экании айтади.

ОИдан Эрон нефтининг бойкот қилиниши Эрон иқтисодий вазиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Эрон нефтининг бешдан бир қисмини ОИга аъзо давлатлар харид қилади.

Бундай харидорни йўқотиш Эрон иқтисодиётига кучли зарба беради.

Бошқа мамлакатлар ҳам Эрон нефтини сотиб олишни тўхтатиши мумкин.

Япония афтидан айни қадамни ташлашга шайланаётган кўринади.

Аммо кўп нарса Эрон нефтининг энг йирик харидори бўлмиш Хитой ниятига боғлиқ бўлиши мумкин.

Пекин иқтисодий эмбаргога рўйхушлик кўрсатгани йўқ. Аксинча, ОИ эмбаргоси Хитойга Эрондан янада кўпроқ нефт сотиб олиш имконини беради.

Аммо, Хитой Эрондан нефт нархини кескин арзонлаштиришни талаб қилиши мумкин.

Агар эмбарго кучга кирса дунёда ёқилғи нархи кўтарилиб кетиши мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.