Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон устидан иккинчи маҳкама бўлиб ўтган. Муҳаммад Бекжон 1999 йилда 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2003 йилда жазо муддати 3 йил 8 ойга қисқартирилган эди.

Муҳаммад Бекжонга тайинланган жазо муддати яна узайтирилиши мумкин
Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон устидан иккинчи маҳкама бўлиб ўтган.
Яқинларининг ҳимоячига иқтибосан маълум қилиишча, 58 ёшли сиёсий маҳбус қамоқхона маъмуриятига бўйсунмасликда айбланмоқда.
Қашқадарё вилоятидаги Косон қамоқхонасида бўлиб ўтган маҳкама жараёнида Муҳаммад Бекжонга қарши унинг уч камерадоши кўрсатма берган.
Маҳкум яқинларига кўра, қораловчи унга берилган жазо муддатини яна 4 йил 8 ойга чўздиришни сўраган.
Муҳаммад Бекжон 1999 йил февралида Тошкентда содир этилган портлашларга алоқадорликда айбланиб, Киевда ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.
Муҳаммад Бекжон маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган, бироқ унга 15 йиллик қамоқ жазоси берилган эди.
"Эрк" рўзномасининг бош муҳаррири бўлган Муҳаммад Бекжон ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.
16 инсон ҳаётига зомин бўлган бир неча портлашлар ортидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари диндорлар ва мухолиф қарашда бўлган шахсларга қарши мисли кўрилмаган қатағонларини бошлади.
Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб, 1999 йилда юзлаб фуқаролар ҳибсга олинди.
58 ёшли Муҳаммад Бекжон шу йил февралида озодликка чиқарилиши керак эди.
Ўтган йили Муҳаммад Солиҳнинг қамоқдаги бошқа бир укаси Рашид Бекжон озодликка чиқарилган эди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳар икки маҳбус Президент Каримовнинг сиёсий рақиби бўлган акаларининг фаолияти учун жазоланганини айтишади.
Би-би-си Муҳаммад Бекжон устидан бўлиб ўтган навбатдаги маҳкама ҳақида мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова билан суҳбатлашди.
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.